Диққат! маҳсулотни иссиқлик манбалари, учқун чиқарувчи манбалар ёки очиқ олов яқинида ишлатманг ва сақламанг. Контейнердан иккинчи марта фойдаланманг. PYRO-TROL Маҳсулот таърифи PYRO-TROL – акриламинтнинг полиакрилат каучуки билан модификацияланган синтетик полимер. У чучук, денгиз суви асосидаги бурғилаш эритмаларининг фильтрланишини назорат қилиш учун ва эритмага мойлаш хусусиятини бериш учун қўлланилади. PYRO-TROL - ҳарорати 2600С дан ортувчи геотермик қудуқларда текширилган ҳароратбардош махсулот. PYRO-TROL кам концентрацияларда API стандартлари шароитида фильтрация тезлигини қандай камайтирса, юқори ҳарорат ва босим шароитларида ҳам худи шундай камайтиради. Қўлланилиши PYRO-TROL бурғилаш эритмалари таркибидаги крахмал, ПАЦ ва КАМЦ га ўхшаш полимерлар ҳарорат таъсирига учраганда қўшилади. Фильтрланишни бошқаришни яхшилаш учун одатда PYRO-TROL ни таркибида лигнит мавжуд бўлган маҳсулотлар билан қўлланилади. PYRO-TROL мойлаш хусусиятини беради ва барча турдаги BO-DRILL 1402 системаларида қўлаш тавсия этилади. Сувнинг қаттиқлиги 1000 мг/л дан ошганда PYRO-TROL ўз самарасини йўқотади. Тавсия қилинувчи қўллаш усули Фильтрланишни бошқариш учун бошланғич концентрацияни 0,71 дан 5,7 кг/м3 гача сақлаш тавсия қилинади. Махсулот аралаштиргич орқали тинимсиз аралаштириш вақтида қўшилади. Махсулотни қўшиш секинлик билан олиб борилади, бунда эритма қуюқлашади, лекин циркуляция ва ҳарорат таъсирида яна суюқлаштирилади. Бир қоп маҳсулотни 0,5 соат давомида қўшиш эритманинг катта миқдорда қуюқлашишига олиб келади. Ташқи кўриниши ……………………………………оқ кукун Намланиши ……………………………………………намланувчан pH (сувдаги эритмаси ……………………………….. нейтрал Хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича тавсиялар PYRO-TROL билан ишлаш вақтида кимёвий моддалар билан ишлашдаги одатий хавфсизлик чораларини қўллаш керак бўлади. Ишчиларни ҳимоялаш ва уларнинг ишлашини қулайлаштириш учун қўлқоп, кўзойнак ва фартук қўллаш тавсия этилади. Маҳсулотни қўллашдан олдин хавфсизлик чоралари бўйича инструкция билан тинишиб чиқинг
Do'stlaringiz bilan baham: |