NEW-DRILL сувланган ва диспергацияга учраган гилли сланецларнинг эришини секинлаштириш ҳисобига қудуқ деворини турғунлаштиришга хизмат қилади. NEW-DRILL -ни дисперс бўлмаган бурғилаш эритмалари флокуляциясида ва бурғилаш эритмаси қовушқоқлигини бошқаришда ҳам ишлатиш мумкин. Қўлланилиши NEW-DRILL –ни чучук сувда, денгиз сувида ва ҳатто натрий хлорид эритмаларида ҳам қўллаш мумкин. NEW-DRILL –дан турғун кўпик ҳосил қилишда ҳам фойдаланиш мумкин. Тавсия қилинувчи қўллаш усули Одатда NEW-DRILL 0,48-5,24 л/м3 (0,02-0,22 галлон/баррель) концентрацияда қўлланади. Агар қўлланиш концентрацияси тажриба асосида аниқланмаган бўлса, кўпроқ 2,4 л/м3 (0,1 галлон/баррель) қиймат олиниши тавсия этилади. Суюқ полимернинг мақсадга мувофиқ концентрациялари Фунт/100 барр. | Галлон/100 барр. | л/м3 | 25 | 2,8 | 0,07 | 50 | 5,6 | 1,33 | 75 | 8,4 | 2,00 | 100 | 11,0 | 2,62 | 150 | 17,0 | 4,05 | Бурғилаш эритмасига NEW-DRILL –ни бункерли аралаштиргич орқали, насоснинг қабул қилувчи қисмида ва тўғридан-тўғри қудуқ ичида қўшиш мумкин. Флокуляциялаш зурур бўлган ҳолларда эса NEW-DRILL таъминлаш линияларида ёки бурғилаш эритмаси солинган идишларда қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |