ИЧИЭЭга керак эмульсияни характерловчи чидамлилигини асосий кўрсаткичлари қуйидаги оралиқда жойлашган: Электростабиллик, В 250-450 Сув ажратиш кўрсаткичи 1500Сда см3/30мин 2-3 Фильтратдаги сув мавжудлиги йўқ Умумий технологик кўрсаткичлар кўпинча қуйидаги кўрсаткичларга мос келади: пластик, қовушқоқлик пл=60-90 мПа С; СНС1=12-82 дПа СНС10=24-110 дПа. Пластик қовушқоклик ва силжишни статик кучланишини дизель ёқилғини ёки оғирлатмайдиган асос эмульсиясини оз микдорда қўшиш билан пасайтирилади. Қазиладиган тупроқ жинслар айланиб юрадиган эмульсияда тўпланмай, қувурдан тўла-тўкис чиқариб олиниб, эмульсиядан 0,6-0,8 мм ли тешикларга эга бўлган вибросит ёрдамида осонгина ажратиб олинади. Асоси кукунсимон эмульгатор – эмульсия ЭК-1 бўлган, иссиққа чидамли инверт эмульсия Бу эмульсия ВНИИКР нефтда ишлаб чиқарилган. У иссиқлик таъсирига (2000С гача) ва туз таъсирига юқори даражада чидамли. Инверт эмульсиядаги кальций хлоридини сув фазасидаги микдори 20-25% гача кўпайтириш мумкин. Бу эса тупроқ қатламларда қувурларни мустаҳкамлигини оширади. Инверт эмульсияни хоссалар кўрсаткичи катта чегарада ўзгаради: Зичлиги, г/см3 1,03-2,1 Шартли қовушқоқлик, С 150-200 СНС1/10, дПа 3-24/12-48 Сув ажратиш кўрсаткичи, см3/30мин 3-6 Электростабиллик, В 250-500 Гил ҳажм, г/л шундан кам эмас 225 Фильтратда сув мавжудлиги йўқ Нефт асосидаги эритмаларни ишлатишда муҳит ифлосланишини олдини олиш техник ҳавфсизлик ва ёнғинга қарши тадбирлар Нефт асосидаги бурғилаш эритмаларини (ОБЭ ва инверт эмульсия) тайёрлаш ва ишлатиш жараёнида эритмани исрофи ва бехуда йўқолиши ва муҳитни ифлослантирмаслик, ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш ва ишчиларга қулай иш шароитларини таъминлаш каби талабларга риоя қилиш керак. Бурғилаш қудуқ мосламаларини юқорига кўтаришда уларни ротор тагидаги артгичлар билан эритмадан тозалаб чиқариш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |