Œзбекистон республикаси


MIL-TEMP таркибида лигнитлар, лигносульфонатлар, оғир қўшимчалар йўқ ва бурғилаш эритмасининг бошқа қўшимчалари билан бирга ишлай олади


Download 1.91 Mb.
bet80/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

MIL-TEMP таркибида лигнитлар, лигносульфонатлар, оғир қўшимчалар йўқ ва бурғилаш эритмасининг бошқа қўшимчалари билан бирга ишлай олади.

Қўлланилиши

MIL-TEMP юқори қудуқ туби ҳарорати ҳолларида қўлланилаётган лигносульфонат ва лигнитлар самарадорлиги пасайганда сув асосидаги бурғилаш эритмаларига қўшилади.

Тавсия қилинувчи қўллаш усули

Эритма таркибига 2,9-8,6 кг/м3 концентрацияда MIL-TEMP қўшилиши аномал юқори ҳароратда ҳам унинг реологик хусусиятларини турғунлаштиради.

Стандарт физик хусусиятлари

Ташқи кўриниши ……………………………… оч жигар ранг кукун

Намланиши …………………………………….. бор

рН (сувдаги 3% ли эритмаси)………………..... 7

Зичлиги ………………………………………… 896 кг/м3

Хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича тавсиялар

Бу маҳсулот билан ишлаш вақтида кимёвий моддалар билан ишлашдаги одатий хавфсизлик чораларини қўллаш керак бўлади. Ишчиларни ҳимоялаш ва уларнинг ишлашини қулайлаштириш учун қўлқоп, кўзойнак ва фартук қўллаш тавсия этилади. Маҳсулотни қўллашдан олдин хавфсизлик чоралари бўйича инструкция билан тинишиб чиқинг.

NEW-TROL

Маҳсулот таърифи

NEW-TROL - таркибида кам миқдорда тузи бўлган сув асосидаги бурғилаш эритмаларининг фильтрланишини назорат қилиш учун қўлланилувчи натрийнинг синтетик полимер-полиакрилати.

Тавсифи ва ўзига хосликлари

NEW-TROL - синтетик полимер, шунинг учун ҳам у бактериялар таъсирида парчаланмайди.

NEW-TROL нинг ҳароратбардошлилиги 2050С дан юқоридир, шунинг учун у хусусан қудуқ туби ҳарорати юқори бўлган чуқур қудуқларда бурғилаш эритмасининг фильтрланишини назорат қилишда самарали.

Қўлланилиши

NEW-TROL ни сув асосидаги барча бурғилаш эритмаларида ишлатиш мумкин. Ҳаттоки, қаттиқ фазаси мавжуд бўлган лигносульфонатли чучук сув асосидаги эритмаларда ҳам ишлатиш мумкин. Худди шундай ундан эритмаларни оғирлаштиришда ҳам фойдаланилади. У чучук сув асосидаги бурғилаш эритмаларида жуда ҳам самарали ишлайди.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling