1 тонна гил кукунидан “чиқадиган” (тайёрланадиган) гилли эритма миқдорини ҳисоблаш 1000 кг гил кукунидан тайёрланиши мумкин бўлган стандарт қовушқоқли эритма ҳажмига нисбатан гилли эритманинг “чиқиши” (тайёрланиши) миқдорий кўрсаткичи деб аталади. Стандарт сифатида самарали қовушқоқлик сам=Мпа*с ёки (баъзан) шартли қовушқоқлиги ШК=25с. қабул қилинган. Гил (бентонит) кукунининг сифати асосида стандарт баҳолаш усули алоҳида усули бўйича гилли эритмасининг бир неча намунасини тайёрлашни назарда тутади. Ҳар бир намуна 400 см3 сув ва турли вазндаги гил кукунидан иборат. Эритма тайёрлангач ротацион вискозиметр ёрдамида ҳар бир намунанинг самарали қовушқоқлиги ўлчанади. Сўнгра самарали қовушқоқлик логарифми ва эритмадаги гил кукуни массаси боғлиқлиги графиги чизилади lg сам = f (Qг). Графикдан lg сам =1,3 миқдорига мос келмайдиган гил кукуни массаси аниқланади (lg 20 =1,3) m= lg20=1,3. Самарали қовушқоқлиги lg сам =20 мПа*с бўлган эритмада сув ва гил миқдори маълум бўлса, хом ашё тенглиги тенгламасидан фойдаланиб, эритма “чиқиши” (тайёрланиши) ҳисобланади. Гилли эритмани тайёрлашда қуйидаги хом ашё тенглиги тенгламалари ўринлидир. Охирги тенглама эритма таркибига кирувчи моддалар массаси ва зичлиги орқали ифодаланиши мумкин: (2) Бу ерда: Vг, Vс ва Vэ - гил, сув ва гилли эритма ҳажми; г, с ва э - мос равишда гил, сув ва гилли эритма зичлиги. Эритма миқдорини баҳолаш учун тажриба асосида натижалар қуйидача: - эритма таркибидаги сув миқдори Vс = 400 см3, - стандарт қовушқоқли эритма намунасида гил миқдори сам =20 Мпа*с; Qг =Q20. Гил зичлиги г= 2600 кг/м3 га тенг деб олинади. Бентонит ва каолинитдан иборат - гидрослюдали гил кукуни синалганда сув зичлиги рс=1000 кг/м3, палигорскитдан гил кукунида сув зичлиги рс=1200 кг/см3 (NaCl тўйинган эритмаси). Агар Q20 кг гилдан Vэ,м3 гилли эритма тайёрланса, 1000 кг гилдан м3 талаб қилинган қовушқоққа эга бўлган эритма тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |