г (12) Лаборатория шароитида эритманинг талаб қилинган хоссаларини таъминлашда кимёвий реагентларни концентрациясини танлашда унинг концентрациясини n дан n1 гача ошириш талаб қилинади. Дастлаб V см3 тенг бўлган намуна ҳажми параметрлар ўзгариши натижасида V1 ҳажмгача камайиши мумкин. Ишлов бериладиган эритмадаги реагент массаси концентрацияси n1 г/л га ошганда n1V1/1000 г.га тенг эритмадаги реагент массаси n*V1/1000 г.га тенг. Қайта ишлов беришда қаттиқ реагентнинг қўшимча миқдори қуйидагича аниқланади: г (13) 7-масала. Ишлов бериладиган эритмадаги реагент концентрацияси n=0,5 кг/м3 бўлса 80 м3 гилли эритмага ишлов бериш учун керак бўлган Na2CO3 (кальцинирланган) сода миқдорини ҳисобланг. Ечими. Гилли эритмага ишлов бериш учун керак бўлган Na2CO3 (кальцинирланган) сода миқдорини ҳисоблаш учун 1м3 бурғилаш эритмасига қўшиладиган реагент миқдорини эритманинг умумий ҳажмига кўпайтирамиз Q = n * V = 0,5 * 80 = 45 кг 80 м3 гилли эритмага ишлов бериш учун керак бўлган Na2CO3 (кальцинирланган) сода миқдори 45 кг ни ташкил қилади. 8-масала. Гилли эритмага кимёвий ишлов беришда лаборатория тажрибаларида рецептура танлашда КИР концентрацияси n=5 г/л деб қабул қилинган эди. Эритма намунаси ҳажми V=900 см3. Эритмага ишлов беришда зарур бўлган реагент массасини ҳисобланг. Ечими. Эритмага ишлов беришда зарур бўлган реагент массасини ҳисоблаш қуйидаги формулага берилган қийматларни қўйиб ҳисоблашлар орқали амалга оширилади. г. Демак, эритмага ишлов беришда зарур бўлган КИР нинг массаси 4,5 г га тенг, лекин ишлов бериладиган эритма параметрларини ўлчашдан маълум бўлишича эритма хоссалари талабга жавоб бермайди. Эритмадаги КИР концентрацияни n1=10 г/л га етказиш тавсия қилинади. Параметрларн ўлчашда йўқотишлар натижасида эритма ҳажми V’=800 см3 гача камайди. Қайта ишлов бериш учун зарур бўлган реагент миқдорини ҳисобланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |