Ўзбекистон республикаси
-расм. Автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотлар
Download 400.5 Kb.
|
кўприк мустақил иш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўприклар ва уларнинг турлари
- 2-расм. Кўприкни пролётларга бўлиш ва кема қатнаши учун пролётлар ажратиш.
- 2.3. Кўприкларнинг бўйлама кесими
- 3-расм . Кўприкли ўтиш жойи бўйлама профилининг мисоли.
- Фойдаланилган адабиётлар
1-расм. Автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотлар: а – ҳаракат устидан бўлган тўсинли кўприк; б – очиқ фермали кўприк (ҳаракат пастдан); в – аркали кўприк; г - арка-консолли кўприк; д – рамали кўприк; э – осма кўприк; ж – аралашган тизимли кўприк; з – сувўтказувчи қувурлар; и – кўприкли ўтиш схемаси; 1 – кўприкка туташма; 2 – оралиқ қурилма; 3 - тиргак; 4 -таянч; 5 - кўприк; 6 –оқимни йўналтирувчи дамба; 7 – изга солувчи иншоот. Кўприклар ва уларнинг турлари Кема қатнайдиган дарёлар орқали кўприкли ўтиш жойларида доимий кўприклардан ташқари баъзан икки тавақали кўприклар қурилади, кемаларни ўтказиб юбориш учун бу кўприклар бўйича ҳаракат даврий равишда қисқа вақт тўхтатиб қўйилади. Икки тавақали кўприклар кўпинча дарёларнинг денгиз ёқасидаги қуйилиш участкаларида, шаҳарларда қурилади, бу эрга баланд денгиз кемалари кириши мумкин, шунингдек, бу эрда кўприкдан шаҳар кўчаларига тушиш йўллари қуриш зарурати бўлганлигидан баъзан кемалар юриш шароитлари бўйича кўприкнинг баландлигини таъминлаб бўлмайди. Сузадиган (қалқима) кўприклари бўлган кўприкли ўтиш жойлари очиқ сув оқимлари орқали йилнинг анча кўп қисми давомида йўл бўлиб хизмат қилади, бироқ кузги ва баҳорги шовуш (муз кўчиши) вақтларида ва муз юпқа бўлган даврда йўлда ҳаракат тўхтаб қолиши билан характерланади. Муз транспорт воситаларининг юриб ўтиши учун хавфсиз қалинликка этганидан кейин муз устидан ўтиш йўллари қурилади, улар қиш даврида сузадиган кўприклар ўрнини босади. Кема қатнайдиган дарёларда қалқима кўприклар вақт-вақти билан ишламайди ва кўприк қисмлари кемаларни ўтказиш учун чиқариб қўйиладиган йилнинг иссиқ даврларида ҳам ишламайди. қалқима кўприклар серсув кенг дарёларни кесиб ўтишда қурилади, бунда йил бўйи тўхтовсиз ҳаракатни таъминлайдиган доимий таянчли кўприклар қуриш йўлдаги ҳаракат интенсивлиги бўйича ҳали керак бўлмайди. Кўприклар узунлиги бўйича учта гуруҳга бўлинади: 1. Узунлиги 25 м гача кўприклар кичик кўприклар; 2. 25 дан 100 м гача бўлганлари ўртача кўприклар; 3. 100 м дан узунлари катта кўприклар деб аталади. Узунлиги 100 м дан кам бўлган, бироқ пролётлари 30 м дан ортиқ бўлган кўприклар ҳам катта кўприклар гуруҳига киради. Кўприкнинг пролётлари (таянч оралари) ҳамма вақт бир ҳил қилиб белгиланмайди. Кема қатнайдиган дарёларда кемаларнинг юриши турғун бўлган ҳолларда пролётларнинг фақат бир қисми кемаларни ўтказиш учун мослаштирилади. қолган пролётлар анча кичик қилиб қурилиши мумкин. Кичик пролётларнинг энг фойдали узунлиги кераклича иқтисодий жиҳатдан асослаб танланади. 2-расм. Кўприкни пролётларга бўлиш ва кема қатнаши учун пролётлар ажратиш. Катта кўприклар ва уларга келиш йўлларини қуриш қиймати юқори ва дарё орқали ўтиш жойининг (кечувнинг) жойлашувига жуда ҳам боғлиқ. Шунинг учун анча катта доимий очиқ сув оқимларини кесиб ўтиладиган жойлар бутун йўлнинг жойдаги ўрнини белгиловчи пунктлар бўлиб ҳисобланади. Дарёдан ўтиш жойининг анча катта узунлигида йўлнинг ўқ чизиғини белгилаш бунда кўприк қуриш ва унга келадиган йўлларни қуриш учун оптимал жойни танлашга бўйсиндирилади. Катта кўприкларнинг ишлаш шароити кичик сунъий иншоотларнинг ишлаш шароитига қараганда мураккаброқ, чунки улар сув оқими шикастлашидек катта хавф остида бўлади. Чунончи, бунга сабаб иншоотларнинг зўриқиб ишлаш даврларининг давомийлиги турличалигидир: кичик сунъий иншоотлар сувни ўтказиш учун йилига бори йўғи бир неча соат интенсив ишлайди; катта кўприклар ҳафталаб, баъзан ойлаб узоқ давом этадиган тошқинлар шароитида ишлайди. Бундан ташқари, дарё ўзани қўзғалувчан ва осон ювилади, катта кўприклар тагида эса сунъий мустаҳкамлагичлар қуришнинг амалда иложи йўқ, шунинг учун дарёни кўприкли ўтиш жойининг иншоотлари билан сиқиб қўйиш ўзаннинг албатта ювилишига олиб келади. Ўзанда кўприк таянчлари ўрнатилган, уларнинг ювилиш хавфи бор, шу муносабат билан катта кўприк остида оқим тезлигининг ортиши нотабиий оқим тезлигига таққослаганда анча чеклаб қўйилади.
Кўприк қатнов қисмининг бўйлама кесимни ва ундан минимал белгили кўтармага тушишни (III қисм) одатда йўл тоифасига мос равишда катга радиусли вертикал эгри чизиқлар қатори тарзида лойиҳаланади. Баъзан кўприк қатнов қисмининг сирти горизонтал ҳолатда қолдирилади ёки эгри чизиқларни киритиш кўприк равоғи конструкцияларининг ва кўприк таянчларининг жуда катга муракаблашувига олиб келса, бир томонлама қияликли қилиб лойиҳаланади. Кўприкли ўтиш жойининг бўйлама қисмига хос мисол 3 — расмда келтирилган. 3-расм . Кўприкли ўтиш жойи бўйлама профилининг мисоли. Кўприкдаги нишаб йўл учун рухсат этилганидан ортиқ бўлмаслиги керак. Агар вертикал эгрилик фақат йўл пойи қисмларини қамраб олса, у ҳолда кўприк четидан вертикал эгриликгача куприкнинг қатнов қисми учун қабул қилинган, узунлиги камида 10 м булган туғри чизиқ киритиб лойиҳаланади. Кўприкдан ўтиб кетиш йули минимал белгис ининг аниқланиши куприк равоқларининг сув сатҳидан зарур баландлигини аникдаш билан боғлиқдир Кема юрмайдиган дарёлар орқали ўтадиган куприклар учуц шунингдек, кемалар учун мулжалланган икки тавақали ва кутариладиган пролётли куприклар учун утиш баландлигининг минимал белгиси Hкўп қуйидагича аниқланади: Hкўп=Hхис+Гк+hкон (1) бу ерда, Hхис - сувнинг ҳисобий сатҳ Гк - кема ўтмайдиган пролётларда куприк равоқларининг (ёки таянч қисмларнинг) кутарилишц сувнинг ҳисобий сатҳида 0,75 м га тенг. Камдан-кам ҳолларда тўнкалар оқизилгацда бу меъёр 1,5 м гача оширилади, жадал оқизилганда эса 2 м гача оширилади hкон - кўприк равоқларининг конструктив баландлиги. Хулоса Бугунги кунда кўприк қурилиши мураккаб соҳалардан бири хисобланади. Кўприкли ўтиш жойи йўлнинг таркибий қисмидир, шунинг учун уни лойиҳалашда авваламбор асосий талабни-йўл бўйича юк ташишга аъло даражада хизмат кўрсатиш ҳисобга олиниши зарур. Дарёдан ўтиш жойини танлаш, ана шу талабга бўйсиндирилиши керак. Бироқ кўприкли ўтиш жойи мураккаб ва қиммат иншоотлар комплексидан иборат булиб, уларни қуришга қилинадиган ҳаражатлар дарёдаги ўтиш жойининг ўрнашадиган жойига боғлиқ. Шу муносабат билан дарёни кесиб ўтишда йўл трассасини энг мақсадга мувофиқ жойдан ўтказа туриб, баъзан йўлни унинг энг қисқа йўналишидан оғдириш зарурати туғилади. Бу ҳолларда муқаррар бўлган юк ташишлардаги йўқотишлар кўприкли ўтиш жойини қуриш ва сақлашда эришилган тежамлар билан қопланади. Бу мустақил ишни бажариш давомида автомобиль йўлларида кўприкли ўтиш жойларини лойиҳалаш бўйича билимимни янада оширдим. Фойдаланилган адабиётлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 4-октябрьдаги ПҚ-3309 “Автойўл кўприклари, йўл ўтказгичлари ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори. В.Ф. Бабков, О.В. Андреев “ Автомобиль йўлларини лойиҳалаш” А.Р. Қодирова томонидан муаллифлаштирилган таржима 2015 й. I ва II қисмлар.Тошкент Саламахин,Н.П.Лукин и другие .Мосты и искусственные сооружения на автомобильных дорогах.I-II часть.М,Транспорт 1991. Иосилевский л.и. Практические методы управления надёжностью железобетонных мостов. М.,НИЦ.,Инженер,1999 Ливщиц Я.Д.,Онищенко М.М.,Шкуратовский А.А. Примеры расчёта железобетонных мостов.Киев,Вица школа,1986 Петропавловский А. А. Проектирование металлических мостов. М., Транспорт, 1982 Гибшман М. Е. Проктирование транспортных сооружений. М.,Транспорт, 1980 Саламахин П.М. и др. «Мосты и сооружения на дорогах» 1 и 2часть М. Транспорт 2007 г. Саламахин П.М. и др. « Проектирование мостов» 1 и 2 часть Конспект лекции. М. 2007 г. https://lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3367498 http://xs.uz/uz/post/toshkentda-uch-qavatli-koprik-qurilmoqda-bunaqasi-birinchi-marta Download 400.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling