Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
11. Судларга тушунтирилсинки, Қонун 34-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ: - агар суд томонидан аниқланган ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда; - қарздор муомалага лаёқатсиз деб топилганда; - қонун ҳужжатларида низолашишга йўл қўйилган бўлса, қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда; - маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органларнинг қарорлари (мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари) устидан судга шикоят берилганда; - ижро ҳужжати бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни рўйхатдан чиқариш (хатлашдан озод қилиш) тўғрисида судга даъво аризаси берилганда ижро ишини юритиш тўхтатиб турилиши шарт. Шуни назарда тутиш лозимки, Қонун 35-моддасининг биринчи қисмига кўра: - қарздор ёки ундирувчи ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда; - қарздор узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганда ёки стационар даволаш муассасасида даволанаётганда; - давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда; (Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарори таҳририда.) - рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилганда; - ундирувчи илтимос қилган ҳолларда суд томонидан ижро ишини юритиш тўхтатиб турилиши мумкин. Судлар ижро ишини юритишнинг тўхтатилиши келгусида ижро ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйишини юзага келтирмаслиги лозимлигини назарда тутишлари керак. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ариза, у келиб тушган кундан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан ўн кунлик, иқтисодий суд томонидан эса йигирма кунлик муддат ичида тарафлар чақиртирилмасдан ва суд муҳокамаси ўтказилмасдан кўриб чиқилади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақида суд ажрим чиқаради. Ушбу ажрим устидан ФПК ёки ИПКда белгиланган тартибда шикоят ёки протест келтирилиши мумкин. Қонун 36-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, ижро иши юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин ижро иши юритиш уни тўхтатиб турган суд ёки давлат ижрочиси томонидан ундирувчининг аризасига ёки суд ижрочисининг ташаббусига кўра тикланади. Судларнинг эътибори, агар ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги суднинг ажримида тўхтатишнинг муддати кўрсатилмаган бўлса, судлар ижро иши юритишни тиклашга ҳақли эканлигига қаратилсин. 12. Судлар Қонун 34-моддасининг биринчи қисми 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда ижро иши юритилишининг тўхтатилиши суд ижрочисининг мурожаати асосида, Қонун 35-моддаси биринчи қисмининг 1, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолларда эса, суд томонидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро қилиш тўғрисидаги аризани ёхуд давлат ижрочисининг ҳаракатлари устидан берилган шикоятни ёки баҳолаш натижаларидан норозилик ҳақидаги аризани иш юритувга қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилишини, ажримда ижро иши юритилиши тўхтатилиши ҳақида кўрсатилишини эътиборга олишлари зарур. Қонуннинг 34 ва 35-моддаларида кўрсатилган ижро иши юритишни суд қайси вазиятда тўхтатиши шарт ва ҳақли бўлган ҳолатлар рўйхати тугал ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 63-моддасига кўра, ижро ҳужжати ижросини тўхтатиш учун иқтисодий суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва қарздорга нисбатан банкротлик ишини қўзғатиш тўғрисидаги ажрими ҳам асос ҳисобланиши эътиборга олиниши лозим. 13. ФПКнинг 4076-моддаси, МСИЮтКнинг 236-моддаси ва ИПКнинг 294-моддасига кўра, Олий суд судьяси кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш масаласини ҳал этиш билан бир вақтда низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини шикоятни берган шахснинг илтимосномасига кўра кассация тартибида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб қўйишга ҳақли. Бу ҳуқуқдан фойдаланилган тақдирда, судья суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ҳақида кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатади. Суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида илтимоснома кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилганидан кейин тақдим қилинган ҳолда, бундай илтимоснома бўйича алоҳида ажрим чиқарилади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling