Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил
29 июлдаги 13-сонли қарорига асосан чиқарилган) 23. Хусусийлаштирилган турар жойнинг эгаси бўлиб ҳисобланмайдиган, бу уй-жойдан мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган, яъни турар жой хусусийлаштирилганидан кейин унга киритилган ижарачилар, мулкдорнинг собиқ оила аъзолари ва бошқа шахслар мулкдор томонидан фақат қонунда кўрсатилган ҳоллар ва асослар бўйича кўчириб чиқарилишлари мумкин. Турар жой хусусийлаштирилгунига қадар у ерда яшаган ва «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига биноан умумий мулкнинг иштирокчиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлган, лекин ундан воз кечган шахсларни хусусийлаштирилган турар жойдан кўчириш ҳақидаги ишларни кўришда қайд этилган шахсларнинг қандай шарт-шароитда ўз номларига эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришдан воз кечганликлари билан боғлиқ ҳолатларни текшириш лозим. Агар фуқаро янглиштирилганлиги сабабли ёки ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини тушуна олмаганлиги натижасида турар жойни хусусийлаштиришдан воз кечганлиги, ёхуд хусусийлаштирилган турар жойнинг эгаси томонидан уйга нисбатан эгалик ҳуқуқидан воз кечиш билан боғлиқ тарафлар ўртасида бўлган келишув шартлари бузилганлиги аниқланса, суд томонидан бу фуқарога турар жойни хусусийлаштириш ҳақидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарши даъво келтириш ҳуқуқлари тушунтирилмоғи лозим. 24. Хусусийлаштирилган ва алоҳида квартирани ташкил қилувчи турар жойнинг умумий эгалик иштирокчиси ҳиссасини ажратиб беришга алоҳида яшаш хонасидан ташқари ёрдамчи хоналарни (ошхона, йўлак, санитария тармоғи ва бошқаларни) ҳам олиб беришнинг ва алоҳида кириш-чиқиш йўлини жиҳозлашнинг техник имконияти мавжуд бўлган ҳоллардагина йўл қўйилади. Бундай имконият бўлмаган тақдирда, суд даъвогарнинг илтимосига кўра, квартирадан фойдаланиш тартибини белгилаб бериши ёки ушбу турар жойни тарафлар тегишли тартибда алмаштириш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтириши мумкин. 25. Турар жойга нисбатан давлат ордерини ҳақиқий эмас деб топиш, хусусийлаштирилган турар жойдан оила аъзосининг ҳиссасини ажратиш, шартномаларни ҳақиқий ва ҳақиқий эмас деб топиш ва бошқа даъво аризалар бўйича давлат божи низоли мулк ёки унинг ҳиссаси қийматидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларининг миқдорларига мувофиқ ундирилади. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда) Агар даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилган бўлса, бу божнинг тўла миқдори ёки даъвонинг қаноатлантирилган қисмидан келиб чиқиб белгиланган миқдори жавобгардан давлат фойдасига ундирилади. Тарафларнинг битимни расмийлаштиришда турар жой сотилиш қийматини камайтириб кўрсатганликлари аниқланган ҳолларда, суд ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдорини битим бўйича ҳақиқатда тўланган суммадан келиб чиқиб ҳисоблаши ва битимни тузиш вақтида тўланмай қолган давлат божини ундириши лозим. 26. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 21-сонли 1994 йил 9 сентябрдаги «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини қўллашдаги баъзи масалалар ҳақида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling