Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet14/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди раиси



У.Қ.Мингбоев



Пленум котиби,
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди судьяси

А.Д.Ишметов







Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 5









1992 йил 19 июнь










Тошкент шаҳри



Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида


(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги 4-сонли, 1998 йил 11 сентябрдаги 24-сонли, 2015 йил 26 июндаги 11-сонли ва 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)

Фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини камситадиган маълумотлар тарқатилган тақдирда, уларни ҳимоя қилиш суднинг биринчи даражали вазифаларидан бўлиб ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуни оммавий ахборот воситаларидан фуқароларнинг шахсий ҳаётларига аралашиш, уларнинг шаъни, қадр-қимматлари ва ишчанлик обрўсига тажовуз қилиш мақсадида фойдаланишни ман этади.
Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
100-моддасига мувофиқ ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти, бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.
Бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда ташкилотларнинг обрўсини тиклаш, ижтимоий муносабатларда унинг фаолиятига одилона баҳо бериш ҳам катта аҳамият касб этади.
Пленум «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунни суд амалиётида қўллашда, қандай маълумотлар тарқатилганлиги ва улар қадр-қимматга қанчалик путур етказгани каби масалалар юзасидан муаммолар юзага келганлигини таъкидлайди. Ҳал қилув қарорларида ҳамма вақт ҳам шаън ва қадр-қимматга путур етказувчи маълумотларга раддия беришнинг аниқ усули ҳамда раддия берилиши лозим бўлган муддат кўрсатилмайди.
Суд харажатларини ундириш масаласи муҳокама қилинмайди.
Ишни кўришни бир неча марталаб қолдириш, иш юритишни асоссиз ҳаракатдан тўхтатиб қўйиш оқибатида низонинг аҳамияти йўқолиши туфайли даъвогарлар ўз талабларидан воз кечмоқдалар, шу сабабли анчагина аризалар кўрилмасдан қолдирилмоқда.
Кўпчилик ишларда ҳал қилув қарорининг ижро этилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Судлар фаолиятидаги камчиликларни бартараф қилиш ва келиб чиққан масалаларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling