Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet17/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди раиси



У.Қ.Мингбоев



Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди судьяси

А.Д.Ишметов





Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 5









1992 йил 13 ноябрь










Тошкент шаҳри

Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги 4-сонли, 1998 йил 11 сентябрдаги 24-сонли, 2015 йил 26 июндаги 11-сонли ва 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) тўғрисидаги ишларининг судларда кўрилиши муносабати билан келиб чиқаётган муаммоларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
36-бобида белгиланганига кўра, шахс пул маблағлари қўйилганлиги ҳақида ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облигациялари сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида банк томонидан тақдим этувчига берилган қийматли ҳужжатни йўқотган тақдирда, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда, суддан йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида илтимос қилиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Бундай ҳуқуқларни тиклаш банк томонидан тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқотилганида, балки ҳужжатлар уларни лозим даражада сақламаганлик оқибатида тўлов хусусиятларини йўқотганлиги натижасида ва бошқа (омонат дафтарчасида ва (ёки) назорат варақасида рақам сони сақланмаган, омонат дафтарчасида омонат қолдиғи тўла сақланмаганида ва бошқа) сабабларга кўра амалга оширилади.
Тақдим этувчига деб берилган омонат дафтарчаси, унга назорат варақаси ёки давлат заёми облигацияларини ва қимматбаҳо нарсаларни сақлашга олиш учун берилган гувоҳноманинг тўлов қобилиятини йўқотганлиги масаласи дастлаб халқ банки томонидан ҳал қилинади. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжат маблағни аниқлаш хусусиятини йўқотганлиги сабабли халқ банки операциялар бажаришни рад этса, бу ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи бошқа банклар томонидан мазкур пунктда кўрсатилган, тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар бўйича, ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги аризалар ҳам худди шу тартибда кўриб чиқилиши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
2. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, уларга бўлган ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги талаб бўйича ишлар алоҳида тартибда, тақдим этувчига деб ҳужжат берган муассаса (бундан кейин матнда муассаса деб юритилади) жойлашган ҳудуддаги суд томонидан кўриб чиқилади.
Тақдим этувчига деб берилган йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш ҳақидаги аризада ФПК 189-моддасида кўрсатилган умумий талаблардан ташқари, ФПК 331-моддасининг учинчи қисмида белгиланган маълумотлар кўрсатилиши лозим. Қонунда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ариза ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан қайтарилиши лозим.
Ариза бўйича энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ва почта харажатлари тўланиши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
3. Аризани иш юритишга қабул қилгандан сўнг судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида ариза берувчининг ҳисобидан оммавий ахборот воситаларида эълон чиқариш, шунингдек ҳужжатни берган муассасага у бўйича тўловларни амалга оширишни ва пул беришни тақиқлаш ҳақида ажрим қабул қилиши шарт. Суд ажримининг кўчирма нусхаси ҳужжатни берган муассасага дарҳол юборилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
4. Суд мажлисида ҳужжат берган муассаса вакилининг баёноти эшитилиши мумкин. Агар аризачи йўқолган ҳужжат ҳисоб рақамини кўрсата олмаса, ҳужжат берган муассаса вакилини ишга жалб қилиш мажбурийдир.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
5. Йўқотилган ҳужжатнинг алоҳида белгилари остида ҳисоб рақами, назорат варақаси (талон)нинг рақами, омонат қўйилган кун, омонат бўйича операция амалга оширилган кун, омонатнинг миқдори ёки қолган қисми, облигация рақамлари, уларни сақлашга топширилган сана, сақлаш учун топширилган қимматликларнинг тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари тушунилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
6. Йўқолган ҳужжат ҳақидаги маҳаллий матбуотда берилган эълон истисносиз ФПК 333-моддаси билан белгиланган талабларни ўзида акс эттириши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Шу билан бирга эълон йўқолган ҳужжатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттириши керак эмас. ФПК
338-моддасига биноан йўқотилган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш иш мазмунан кўриб бўлинганидан сўнг суднинг қарорига асосан амалга оширилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
7. Агарда матбуотда эълон қилинганидан сўнг ҳужжатни сақловчи уни судга тақдим этиб, унга даъво қилмаслигини баён этса, суд чақириб иш юритиш бўйича иш юритишни тугатиш, суд томонидан ҳужжат бўйича тўловларни амалга оширишни ва пул бериш бўйича қўйилган тақиқларни бекор қилиш ҳамда аризачига сақловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатни қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради.
Агарда ҳужжатни сақловчи қонунда белгиланган муддатда ҳужжатга бўлган ҳуқуқини илгари сурса, ФПК 122-моддасининг 7-бандига мувофиқ ариза кўрмасдан қолдирилади ва ҳужжат йўқолганлиги ҳақида арз қилган шахсга умумий асосларда даъво тақдим қилиш ҳуқуқи тушунтирилади. Бундай ҳолатда ФПК 332-моддасига асосан кўрилган чораларни бекор қилиш ФПК 336-моддаси тартибида амалга оширилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
(8-банд Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган).
9. Ҳужжатни сақлаб турувчидан уч ойлик муддат ичида ариза тушмаслиги ўз-ўзидан йўқолган ҳужжат аризачига тегишли эканини тасдиқловчи далил бўла олмаслигини судлар эътиборга олмоқлари лозим. Шунинг учун суд аризачининг шу ҳужжатга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи далилларни синчковлик билан текширмоқи лозим.
10. Йўқолган ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд томонидан омонат дафтарчаси ёки унинг назорат варақаси ёки шу икки ҳужжат ҳам йўқолган тақдирда амалга оширилади. Аризачида сақланиб қолинган ҳужжат ишга илова қилинади, суд қарорида унинг бекор қилинганлиги кўрсатилиши керак.
11. Агар иш ФПК 338-моддасига асосан ҳал қилинишида омонат ёки қимматликлар суднинг тақиқловчи чоралар ҳақидаги ажрими олинишидан олдин тегишли муассаса томонидан берилганлиги ёки йўқолган ҳужжатнинг алоҳида белгилари омонат ёки қимматликларнинг аризачига тегишлилиги ҳақида хулоса қилиш учун етарли бўлмаса, суд ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва тегишли муассаса зиммасига аризачига омонат ёки йўқолган ҳужжат ўрнига янгисини бериш мажбуриятини юклашни рад этади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
12. Асоссиз бойиш ҳақида даъво тақдим этилганда (ФПК 339-моддаси) ҳужжатни сақловчи ўзининг шу қимматли ҳужжатнинг ҳалол ва қонуний эгаси эканлигини ҳамда бойиш аломати борлиги ва унинг ҳажмини исботлаши керак. Йўқолган ҳужжат ўрнига суднинг қарорига кўра янги ҳужжат олган шахс қонуний сақловчи олдида асоссиз олинган ва сақланган мулкнинг миқдорида моддий жавобгардир.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Асоссиз бойиганлик ҳақидаги даъво ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан ҳисобланадиган умумий даъво муддати доирасида тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга бўлган ҳуқуқи тўғрисида ўз вақтида арз қилмаган сақловчи ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ зарарни ундиришга ҳақли эмас.




Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling