Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet16/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди раиси



У.Қ.Мингбоев



Пленум котиби,
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди судьяси

А.Д.Ишметов







Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 5









1992 йил 13 ноябрь










Тошкент шаҳри



Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида


(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги
24-сонли, 2002 йил 14 июндаги 11-сонли, 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли, 2015 йил
26 июндаги 11-сонли, 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли ва 2021 йил 20 апрелдаги 19-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)

Ўзбекистон Республикасининг процессуал қонунларига ўзгартириш киритилганлиги, шунингдек, судларда тушунтириш берилиши лозим бўлган масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :


(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 19-сонли қарори таҳририда)
1. Тушунтирилсинки, судлар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилаш тўғрисидаги аризаларни, агар дастлабки ёзувлар сақланган ёки тикланган бўлса, шунингдек, уларга фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, вояга етмаган боланинг фамилиясини ўзгартириш муносабати билан ушбу ёзувларга фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан ўзгартиришлар киритилган ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларида жиддий тафовутлар бўлса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 38-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 228-моддасига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига биноан кўради.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 19-сонли қарори таҳририда)
Манфаатдор шахслар ўртасида ҳуқуқ тўғрисида низо бўлса, ариза даъво ишини юритиш тартибида кўрилади.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аризалар ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида кўриб чиқилади.
Чет элда яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалари Оила кодексининг 203-моддаси ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларининг
5, 165-бандларида белгиланган тартибда консуллик муассасалари томонидан кўриб чиқилади.
3. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилиш ҳақидаги ёзув дафтарига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онаси аризасига биноан амалга оширилади.
Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралишни қайд этиш дафтарларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризаларига биноан амалга оширилади.
4.  (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 19-сонли қарори билан 4-банд чиқариб ташланган)
5. Бундай тоифадаги ишлар бўйича нафақат фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг хато ва ноаниқликлари бўлган ҳужжатлари ўзларига тегишли бўлган фуқаролар, балки мерос қолдирувчининг вафоти муносабати билан маълум ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келадиган меросхўрлар ҳам манфаатдор шахслар бўлишлари мумкин.
6. Судга берилаётган аризада қайси фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига ва қандай ўзгартириш ёки тузатиш ёхуд қўшимчалар киритиш лозимлиги, ёзувлардаги хатолар қандай далиллар билан тасдиқланиши кўрсатилиши лозим. Аризага тегишли гувоҳнома нусхаси, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг ҳужжатлардаги хатоларни тузатиш ёки уларга ўзгартириш ёхуд қўшимчалар киритишни рад этиш ҳақидаги хулосаси ва шу масалага оид бошқа ҳужжатлар илова этилиши керак.
7. Фуқаролик ишини судда кўришга тайёрлаш вақтида суд, агар ариза берувчи тақдим қилиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, аризачига зарур далилларни, шу жумладан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан, талаб қилиб олишда ёрдам кўрсатиши лозим. Суд мажлисида шарҳлаш учун ёзувни тиклаш ёки ёзувни ўзгартириш ёки тузатиш ёхуд тўлдиришни рад этишга асос бўлган ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин. Бир вақтнинг ўзида суд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи, бошқа манфаатдор ташкилот ва фуқароларни ишга жалб қилиш масаласини ҳал этади.
8. Аризани суднинг иш юритувига қабул қилиш ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишдаги нотўғриликларни белгилаш ҳақидаги ишни алоҳида иш юритиш тартибида кўриш вақтида судга тааллуқли бўлган ҳуқуқ тўғрисида низо мавжудлиги аниқланадиган бўлса (мерос, мулк ҳуқуқи ва бошқалар), судья аризани қабул қилишни рад этади ёки аризани кўрмасдан қолдиради ва манфаатдор шахсларга умумий асосларда даъво тақдим этишга ҳақли эканликларини тушунтиради.
Бундай ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни тузатиш ва ўзгартишлар ёки қўшимчалар киритиш масаласи суд томонидан даъво ишини юргизиш тартибида даъво аризаси билан бирга ҳал этилади.
9. Туғилганлик ҳақидаги тикланган акт ёзувида кўрсатилган ёш ҳақидаги маълумотларнинг нотўғрилигини аниқ тасдиқловчи ёзма ёки бошқа далиллар мавжуд бўлганда, суд тикланган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини бекор қилади.
10. Суд, шунингдек аризачининг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига, агар унда ота-онасининг миллати ҳақидаги маълумотлар ёзилмай қолган ёки бу ҳақда нотўғри маълумот ёзилган бўлса, тузатишлар киритиш масаласини ҳам кўриши мумкин.
11. Бедарак йўқолган деб топилган эр ёки хотин қайтиб келган ҳолда никоҳни бекор қилиш ҳақидаги далолатнома ёзувини бекор қилишдан ташқари фуқаролик ҳолати далолатномаларини бекор қилиш масаласи суд томонидан ҳал этилади.
Тикланган ёки қайта тузилган ёзувлар, биринчи ёзувлар аниқланган тақдирда, суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалдаги қонунда белгиланган тартибда бекор қилинади. Агар ёзувларни бекор этиш ҳуқуқ тўғрисидаги низо билан боғлиқ бўлса, иш даъво ишини юритиш тартибида суд томонидан кўрилади.
12. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоларни тузатиш ва уларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан суд қарорига асосан амалга оширилишини ҳисобга олиб, суд қарорини хулоса қисмида қайси ёзув хатолиги (қайси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан қайси шахс номига тузилганлиги, ёзувнинг сони ва вақти), унга қандай тузатиш ва ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши лозимлиги кўрсатилиши шарт.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling