Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
8. Қариндошлик муносабатлари фактини белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилишда судья фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг йўқотилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклашини рад этганлик тўғрисидаги хулосасини ёки аризачининг ёхуд уларга нисбатан ариза берилган шахсларнинг туғилганлик ёки никоҳ ҳақидаги гувоҳномасини олишнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги маълумотни албатта талаб қилиб олиши лозим. Агарда аризачи фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан бериладиган гувоҳномаларда фамилияси, исми ёки отасининг исми нотўғри ёзилганлигини кўрсатиб, қариндошлик муносабатлари фактини белгилашни сўраса, суд бундай аризани юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш тартибида кўришга ҳақли эмас, чунки талаб мазмунан далолатнома ёзувидаги нотўғриликларни тузатиш заруриятидан иборат. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 9. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ўлганнинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилаш, агарда бериб келинган ёрдам аризачининг ҳаёт кечириши учун доимий ва асосий манба бўлган бўлса, мерос олиш, пенсия тайинлаш ёки зарарни тўлатиш учун аҳамиятга эгадир. Аризачи иш ҳақи, пенсия, стипендия олиб келган ёки бошқа даромад манбаига эга бўлган ҳолларда, ёрдам кўрсатиб келган шахс томонидан берилган ёрдам аризачининг ҳаёт кечириши учун доимий ва асосий манба бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш керак. Боқувчисининг вафоти муносабати билан нафақа тайинлаш учун бировнинг қарамоғида бўлганлик факти қонунчилик билан ваколат берилган органнинг (хусусан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи) маълумотномаси билан тасдиқланади. Маълумотномани беришни рад қилиниши ёки шахсни вафот этганнинг қарамоғида бўлмаганлиги ҳақида маълумотнома берилиши, қарамоғида бўлганлик фактини суд тартибида белгилаш имкониятини истисно этмайди. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 10. Пенсия тайинлаш учун бировнинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилашда, вафот этганнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари боқувчисининг ўлими муносабати билан пенсия олиш ҳуқуқига эга эканликларини назарда тутиш керак (вафот этганнинг қарамоғида бўлган-бўлмаганлигидан қатъи назар пенсия тайинланадиган, фронтда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, эр-хотинлари ва болалари бундан мустасно). Пенсия қонунчилиги билан ўрнатилган, боқувчисининг вафот этганлиги муносабати билан пенсия олишга ҳуқуқи бўлган меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг доираси қатъий ва кенгайтирилган талқинга йўл қўйилмайди. Шунинг учун судлар бу рўйхатда кўрсатилмаган шахслардан бировнинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилаш ҳақидаги аризаларни қабул қилишга ҳақли эмаслар. Қарамоғида бўлиш муддати бу ҳолатда аҳамиятсиздир. Оила аъзоларининг бошқа-бошқа яшашлиги, аризачини боқишга мажбур бўлган бошқа қариндошларининг борлиги, қарамоғида бўлганлик фактини истисно этмайди. Судлар мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлганлик фактини белгилашда Фуқаролик кодексининг 1139, 1141-моддалари ва Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 16-17-бандларида баён қилинган меҳнатга қобилиятсиз боқимларининг уч тоифаси юзасидан берилган тушунтиришларга амал қилишлари лозим. Бунда, мерос қолдирувчи билан унинг қарамоғида бўлган шахс ўртасида қариндошлик муносабатлари бор-йўқлиги аҳамиятга эга эмас. Боқувчисини йўқотганлиги оқибатида муносабати билан зарарни ундириш учун бировнинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилашда судлар Фуқаролик кодексининг 1009-моддасига мувофиқ зарарни ундириб олишга бўлган ҳуқуқ боқувчи билан унинг қарамоғида бўлган шахс ўртасидаги қариндошлик муносабатига ҳам, қарамоқда бўлганлик муддатига ҳам боғлиқ эмаслигини инобатга олишлари лозим. 11. Юридик фактларни белгилаш тартибида фуқароларнинг ёшини аниқлаш судларга тааллуқли бўлмай, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан Фуқаролик кодексининг 38, Оила кодексининг 228, 233-моддалари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларининг 139-140, 154-155, 185-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling