Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Судларнинг эътибори юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш тўғрисидаги ишларни кўришда қонунчиликка қатъий амал қилишга, фуқароларнинг ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини қўриқлашни ҳар тарафлама таъминлашга қаратилсин. 2. Судлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 295-моддасида назарда тутилган суд тартибида аниқланадиган юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар рўйхати тугал эмаслигини инобатга олишлари лозим. Суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам, агар бу қонун билан бошқа органнинг ваколатига берилмаган бўлса, аниқлашга ҳақли. Хусусан, суд: 1968 йил 1 октябргача туғилган болаларга нисбатан оталикни тан олганлик, оталик ва оталикни қайд қилиш; ихтирони жорий этиш, таклифни рационализатор сифатида тавсифлаш; бинога, пайга, автомобилга ва бошқа махсус рўйхатдан ўтказиладиган мулкка эгалик қилиш; суғурта гувоҳномасининг тегишлилиги; фуқарони ёки унинг ота-онасининг Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон Республикасига эвакуация қилинганлиги фактларини тасдиқлаши мумкин. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 3. Амалдаги қонунларда белгилашнинг бошқача (судсиз) тартиби назарда тутилган фактларни белгилаш тўғрисидаги аризалар суд тартибида кўрилиши мумкин эмас. Жумладан, қуйидаги фактлар суд тартибида аниқланмайди: а) ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаганлик, партизан отрядида бўлганлик, жангларда ярадор бўлганлик; б) одамнинг ёшини белгилаш тўғрисидаги; (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). в) олий ўқув юртини, техникумни, ўрта мактабни ва бошқа ўқув юртларини битирганлик фактларини белгилаш; г) партия, касаба уюшмалари, ҳарбий ҳужжатларни, паспорт ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан бериладиган гувоҳномаларни тегишлилиги фактларини. 4. ФПК 295-моддаси мазмунига кўра, суд юридик фактни аниқлаш ҳақидаги аризани, агар: а) қонунга кўра бундай факт аризачи учун маълум юридик оқибатлар келтириб чиқарса (фуқаролар ёки ташкилотларнинг шахсий ёки мулкий ҳуқуқларини вужудга келтирса, ўзгартирса ёки тугатса); б) факт судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисидаги низони ҳал қилиш билан боғлиқ бўлмаса; в) аризачи юридик аҳамиятга эга бўлган фактни ҳужжат билан тасдиқлашнинг бошқа имкониятига эга бўлмаса; г) қонунчиликда уларни белгилашнинг ўзгача тартиби назарда тутилган бўлмаса, кўришга қабул қилади. Суд Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича юридик аҳамиятга эга бўлмаган фактни бошқа мамлакатнинг қонунчилиги бўйича ушбу факт ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарса ва бу борада ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро битим мавжуд бўлса, аниқлашга ҳақли. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 5. ФПК 295-моддасига биноан юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар суд тартибида фақат фуқароларнинг эмас, балки ташкилотларнинг ҳам аризалари бўйича аниқланишини судлар назарда тутишлари лозим. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 6. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида судья: ушбу факт қандай мақсадда аниқланиши лозимлигини; қайси фуқаролар ва ташкилотлар бу ишни ҳал қилинишидан манфаатдор бўлишлари мумкинлиги ва суд мажлисига қатнашишга жалб қилиниши лозимлигини; ушбу факт қайси далиллар билан тасдиқланишини аниқлаши шарт. Судья, шунингдек аризачидан фактни тасдиқловчи ҳужжатларни олиш ёки тиклашни имконияти йўқлигини исботловчи қўшимча далилларни тақдим этишни талаб қилишга ҳақли. Юридик фактни аниқлаш ҳақидаги иш бўйича манфаатдор шахс ФПК 40-моддасида назарда тутилган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Юридик фактни аниқлаш ҳақидаги ишлар, судлар томонидан ФПК 27-28-бобларида назарда тутилган истисно ва қўшимчалар билан фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўрилади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 7. ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига кўра, қариндошлик муносабатлари деганда бир-биридан келиб чиққан одамлар ўртасида мавжуд бўлган қон-қариндошликка боғлиқлик (катта бобо, бобо, ота, ўғил, невара, чевара, катта буви ва бошқалар) ёки битта умумий аждоддан келиб чиққанлар (акалар-укалар, опа-сингиллар, тоға, амаки, амма, хола, жиянлар ва бошқалар) назарда тутилганлиги судларга тушунтирилсин. Қон-қариндошликнинг йўқлиги қариндошликнинг йўқлигидан далолат беради. Қариндошлик муносабатлари суд тартибида бевосита юридик оқибатларни келтириб чиқарсагина, масалан, агар бундай фактни аниқлаш аризачига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома олиш, боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан нафақа расмийлаштириш учун ва бошқа ҳолларда зарур бўлса аниқланади. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш мақсадида қариндошлик муносабатлари фактини аниқлашда, судлар ворислик ҳуқуқини тартибга солувчи фуқаролик қонунчилигида белгиланган қариндошлик доирасидан келиб чиқишлари лозим. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаган мерос қолдирувчилар билан қариндошлик муносабатлари фактини аниқлашда, суд ворислик муносабатлари ва ворислар доирасини белгилашда, мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш жойидаги мамлакатнинг қонунчилигига амал қилиши лозим. Боқувчисини йўқотганлик муносабати билан пенсияни расмийлаштириш мақсадида қариндошлик муносабатлари фактини аниқлашда, пенсия қонунчилигида назарда тутилган ва кенгайтирилган талқинга йўл қўйилмайдиган ўлганнинг оила аъзолари доирасидан келиб чиқилмоғи лозим. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling