Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet6/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди раиси в.б.,



Н.З.Ташматов



Пленум котиби в.б.,
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди судьяси

М.Н.Ҳасано







Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 4









2006 йил 3 февраль










Тошкент шаҳри

Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги
25-сонли, 2009 йил 24 ноябрдаги 15-сонли, 2015 йил 26 июндаги 11-сонли ва 2021 йил
20 апрелдаги 17-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)

Буйруқ тартибида иш юритишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда мазкур тартибда иш юритишни белгиловчи қонунчиликка оғишмай риоя қилинишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги қонунининг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Олий суди Пленуми


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:


1. Судларнинг эътибори қаратилсинки, суд буйруғи ишни судда муҳокама қилиш билан билан боғлиқ бўлмаган биринчи инстанция суди қарорининг алоҳида тури бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади)


171-моддасида кўрсатилган талаблар бўйича берилади ва бевосита ижро ҳужжати кучига эгадир.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
2. Судлар назарда тутишлари лозимки, суд буйруғи бериш ҳақидаги талаб ФПК 33-моддасида белгиланган судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидаларига амал қилинган ҳолда судга берилади. Шу билан биргаликда вояга етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб ундирувчи яшаётган жойдаги судга, ижро қилиш жойи кўрсатилган нотариал тасдиқланган битимга асосланган талаб ушбу талаб бажарилиши лозим бўлган жойдаги судга тақдим қилиниши ҳам мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).
3. Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда
ва ахборот тизими орқали электрон ҳужжат шаклида берилади. Бунда фуқаролик процессуал қонун талабига кўра суд буйруғи бериш ҳақидаги аризанинг шакли ва мазмунига қўйилган талаблар даъво аризага
(ФПК 189-моддаси) қўйилган талабларга ўхшаш эканлигини назарда тутиш лозим. Шу билан биргаликда буйруқ тартибида иш юритиш ундирувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг соддалаштирилган усули эканлигидан келиб чиқиб, судлар суд буйруғи бериш ҳақида аризани қабул қилишда ундирувчининг вакили томонидан берилган аризада вакилнинг номи ва манзили кўрсатилиши шарт эмаслигини назарда тутишлари лозим. Ундирувчи томонидан вакилга суд буйруғини олиш ва ижрога қаратиш ваколати берилган ҳолатлар бундан мустасно.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling