Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 62-моддасининг 4-қисми талабига мувофиқ, ер участкасининг ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, трубопровод, суқориш қурилмалари ва шу кабилар), ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса, мустақил равишда ўзича ёки транспортда кириб чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қоладиган бўлса, ер участкасининг бўлинишига йўл қўйилмайди. 12. Биргаликда эгалик қилувчилар ўртасида ердан фойдаланиш тартиби ўрнатилганидан сўнг вужудга келган ер участкасига эгалик қилиш ёки фойдаланиш тартиби юзасидан келиб чиқан низоларни ҳал қилишда судлар қуйидагиларни эътиборга олишлари лозим. Яъни: умумий мулк иштирокчиларидан бирининг умумий фойдаланишда бўлган турар жойда ёрдамчи иморатлар ва қурилмаларни барпо этиши ўз-ўзидан биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасининг ўлчамини ўзгартиришга асос бўлмайди; уй-жой мулкдорларидан бири уй-жойнинг ўзига тегишли қисмини ўзга мулкдорга ўтказганда, шунингдек уй-жойнинг бир қисми ворислик, ҳадя ва бошқа тарзда ўзгага ўтказилганда ер участкасидан фойдаланиш тартибини янгидан белгилашга, фақат бу тартиб бошқа мулкдорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид бўлмаган тақдирдагина, йўл қўйилади; турар жой мулкдорларининг бири иморатнинг ўзига тегишли бўлган қисмини учинчи шахс фойдасига ўтказганда, ер участкасидан фойдаланишнинг илгаридан ўрнатилган тартиби янги мулкдор учун ҳам мажбурийдир. 13. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасини бўлиш ёки ундан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги низолар бўйича ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида: ҳар бир тарафга қолдириладиган участканинг ўлчами ва чегаралари; биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларининг ўлчами ва чегаралари; ер участкаларидан турар жойга, ёрдамчи иморатларга ва қурилмаларга ўтиш жойининг ўлчами ва чегаралари ҳамда бошқа эътиборга молик ҳолатлари кўрсатилиши шарт. 14. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда, судлар бундай ҳуқуқлар фақат Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасида кўрсатилган ҳолларда бекор қилинишига эътибор қаратишлари лозим. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси 1-қисмининг 6-11-бандлари асосида ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисидаги ваколатли органлар қарорларининг қонуний ва асослилиги масаласини ҳал қилишда, суд улар томонидан мазкур кодекснинг 38-моддаси талабларига риоя қилинганлиги ҳолатига баҳо бериши лозим. 15. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг 6-қисми талабига мувофиқ, ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ҳамда мулкдори ер участкасига бўлган ҳуқуқларидан воз кечишидан яққол далолат берувчи хатти-ҳаракатлар (чет элга жўнаб кетганлик, ер участкасидан белгиланганидан кўпроқ муддат давомида фойдаланмаслик) содир этган тақдирда, бу ер участкаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда эгасиз мол-мулк тариқасида ҳисобга олинади. Бу ҳолатда ер участкаси бошқа шахсга берилгунга қадар, лекин эгасиз мол-мулк тариқасида давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан узоқи билан бир йил мобайнида ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ҳамда мулкдорининг Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддасида белгиланган мажбуриятлари бекор қилинишига йўл қўйилмайди. 16. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 30-моддасига асосан, сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади. Агар улар сервитут тўғрисида ўзаро келиша олмасалар, унда сервитут чекланган тарзда фойдаланувчининг даъвоси бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан белгиланади. Сервитут белгиланиши ва унинг шартлари хусусидаги ишларни ҳал қилишда судлар, тегишли ваколатли органларни ишга жалб этишлари ва сервитут белгилаш юзасидан уларнинг хулосасини олиши шарт. Сервитут тўғрисидаги келишув давлат рўйхатига олиниши лозим. Ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сервитут сақланиб қолади. Сервитутни белгилашга сабаб бўлган асослар барҳам топса белгиланган сервитут бекор қилиниши мумкин. 17. Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш тўғрисидаги қарорлар устидан берилган шикоятларни кўришда, судлар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37 ва 41-моддаларида назарда тутилган мақсад, шунингдек, тартиб ва кафолатларга риоя қилган ҳолдагина ер участкасини олиб қўйиши мумкинлигига эътибор қаратишлари лозим. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда) 18. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, давлат ҳисобидаги ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганида, уни қайтариб олиш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига кўра, юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганида уни ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ижарачига ёки ер участкасининг мулкдорига қайтариш суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш деганда-қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органнинг қарорисиз, ер участкаси чегараси жойида белгиланмасдан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилмасдан ҳамда ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинмасдан ер участкаларини эгаллаб олиниши тушунилади. 19. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86 ва 87-моддаларида белгиланган тартиб ва ҳолатларда зарар етказувчи ҳисобидан тўла ҳажмда, фуқаролик қонун ҳужжатларининг зарар етказганлик учун жавобгарликни белгиловчи умумий қоидаларига амал қилган ҳолда қопланиши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин. (20-банд Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқарилган) 21. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига ер низолари тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориш тавсия этилсин. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling