Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet155/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
8. Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда суд мулкка нисбатан манфаатдор бўлган бошқа жавобгар ёки учинчи шахсни ишга жалб этиш масаласини ҳал қилиши лозим. Ишга жалб қилинмаган шахслар зиммасига мажбурият юкланиши мумкин эмас.
9. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ФКнинг 232-моддаси ва «Ўзбекис­тон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 33-моддасининг тўртинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, судга мулкдор бўлмаган, аммо мол-мулкдан хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фойдаланаётган шахс ушбу мол-мулкка мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида эмас, балки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқини тан олиш тўғрисида мурожаат қилса, суд даъво аризасини қайтаришга ёки уни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Агар даъво аризасининг мазмуни ва шакли ИПК 149-моддасининг талабларига мувофиқ бўлса, суд уни иш юритишга қабул қилиб, низони мазмунан кўриб чиқиши шарт.
10. Мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи шартнома ёки бошқа ҳужжатни нотариал тасдиқлаш ёхуд уни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинган ҳолда, нотариусга ёки давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат органига мурожаат қилинмасдан, судга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида даъво киритилса, даъво талабини қаноатлантириш рад қилинади. Бундай ҳолда даъвогарга нотариус ёхуд мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилиши лозим.
Мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришнинг рад этилиши даъвогарнинг бошқа асослар бўйича қайтадан судга мурожаат қилишига тўсқинлик қилмайди.
10.1. Агар судга нотариус ёхуд тегишли давлат органи томонидан олди-сотди шартномаси (ёки бошқа ҳужжат)ни тасдиқлаш ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги асос қилиниб, мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида даъво киритилса, уни қаноатлантириш рад қилинади. Бундай ҳолда даъвогарга нотариуснинг нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад қилиш тўғрисидаги қарори ёки шартнома (ёки бош­қа ҳужжат)ни тегишли давлат органининг рўйхатдан ўтказишни рад этиши устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
11. ФК 187-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Бу муддатнинг ўтиши сабабли мулкка эгалик қилиб турган шахс мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилса, аввалги мулкдор иш бўйича жавобгар сифатида жалб этилади.
Агар ишни кўриш жараёнида қурилманинг ўзбошимчалик билан қурилганлиги аниқланса, суд ФКнинг 187-моддасига асосан бундай қурилмага мулк ҳуқуқини белгиламайди, ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмидаги ҳолатлар бундан мустасно.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 299-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
11.1. Аввалги мулкдор мавжуд бўлмаса ёки у мулкка амалда эгалик қилган шахс­га номаълум бўлса, бу шахс мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво аризаси билан эмас, балки эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат давомида мулкдан ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилганлиги фактини аниқлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Бу ҳолатда мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли орган ишга манфаатдор шахс сифатида жалб қилинади.
11.2. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар қуйидагиларни эътиборга олишлари лозим:
- мол-мулкка эгалик қилиш ҳалол ҳисобланади, агар мол-мулкка эгалик қилишнинг асослари ғайриқонуний бўлмаса;
- мол-мулкка эгалик қилиш ошкора ҳисобланади, агар шахс мол-мулк унинг эгалигида эканлигини яширмаса. Шахс томонидан мол-мулкни сақлаш учун қаратилган чораларнинг кўрилиши ушбу мол-мулкни яшириш ҳисобланмайди;
- эгалик қилиш узлуксиз ҳисобланади, агар эгалик қилиш ФКнинг
187-моддасида назарда тутилган муддат давомида узлуксиз бўлса. Мол-мулкнинг бошқа шахс­га вақтинча эгалик қилиш учун берилиши мазкур муддатнинг узилишига олиб келмайди;
- мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиш шартномасиз эгалик қилишни англатади. Шу муносабат билан мол-мулкка эгалик қилиш шартномавий мажбуриятлар (ижара, сақлаш, ҳақсиз фойдаланиш ва бошқалар) асосида амалга оширилган ҳолларда ФКнинг 187-моддаси қўлланилмайди.
11.3. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг ўтиши туфайли мулк ҳуқуқи вужудга келганида аввалги мулкдор мулк ҳуқуқини йўқотади.
12. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги талаб низоли бўлганлиги сабабли, у юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўриш учун белгиланган тартибда эмас, балки даъво тартибида, ФКнинг 212-моддаси қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда кўриб чиқилиши керак.
12.1.
(12.1-банд Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги
255-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган.)

12.2. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги
37-сонли қарори билан 12.2.-банд чиқариб ташланган.)

12.3. ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги
37-сонли қарори таҳририда)

12.4. ФК 212-моддаси бешинчи қисмининг мазмунига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахс­ларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ушбу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи юқорида келтирилган модданинг тўртинчи қисмига қисмларига асосан суд томонидан тан олиниши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
Шу боис, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилинганда, даъвогар қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини исботлаб бериши лозим.
Қайд қилинган ҳолатларни суд ўз ташаббуси билан ишга бошқа давлат органларини жалб қилмасдан, улардан тегишли далилларни талаб қилмасдан, балки даъвогар томонидан тақдим қилинган далилларни ИПКда белгиланган тартибда текшириш йўли билан аниқлайди. Зарур ҳолларда, даъвогар томонидан тақдим қилинган далилларнинг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида, суд тегишли давлат органларининг вакилини мутахассис сифатида жалб қилишга ҳақли.
Агар даъвогар қайд этилган ҳолатларни исботлаб бера олмаса, бундай ҳолда даъво асоссиз ҳисобланади ва уни қаноатлантириш рад қилинади.
Агар ўзбошимчалик билан қурилган иморат архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги даъвогар томонидан исботлаб берилса ёки бу ҳолат суд томонидан аниқланса, низоли иморат фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги масаласига судлар ҳуқуқий баҳо бериши лозим.
Судларнинг эътибори ФКнинг 212-моддасида шахс ўзига қарашли бўлган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкинлиги назарда тутилмаганлигига қаратилсин.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 299-сонли қарори таҳририда.)
13. Иқтисодий судлар эътиборга олишлари керакки, даъвогарда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни бошқача тарзда олишнинг имконияти бўлмаса ва уни тан олиш учун далиллар етарли бўлсагина, мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилиши мумкин.
Агар мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса ёки мулк ҳуқуқини тасдиқлашнинг бошқа имконияти бўлса, бундай ҳолда даъво талабини қаноатлантириш рад қилинади.
14. Судлар назарда тутишлари лозимки, белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилган янги бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниши лозим.
15. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, мустақил равишда тайёрланган ҳамда ёпиқ жойларда фойдаланиладиган технологик транспорт воситалари, конларда, шахталарда ва карьерларда ишлатиладиган махсус транспорт воситаларига нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги ишлар кўрилишида, мазкур транспорт воситаларининг чизмаси ва конструкциясининг ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига жавоб бериши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг хулосаси, рухсати ҳамда агрегатларнинг қонуний харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаганда, бундай даъво талабини қаноатлантириш рад қилинади.
16. Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида мулкнинг номи, муҳим белгилари ва турган жойи аниқ кўрсатилиши лозим.
17. Суднинг мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги ҳал қилув қарори мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.­







Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling