Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet151/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
15. Шартноманинг айрим шартлари бўйича шартнома олдидан бўлган низони кўриб чиқишда судлар шартноманинг барча шартларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширишлари лозим. Шартнома шартлари қонунчиликка мувофиқ эмаслиги аниқланган ҳолда, суд тарафларга ҳал қилув қарори чиқарилгунга қадар номувофиқликларни бартараф этишни таклиф этади ва бунинг учун муҳлат беради, бу суд мажлиси баённомасида ёки суднинг ажримида акс эттирилади. Агар суднинг мазкур таклифи тарафлар томонидан бажарилмаса, суд шартномани қонун ҳужжатларига зид бўлган таҳрирда тузишга мажбур қилишни рад этади, етарли асослар мавжуд бўлган ҳолда эса, ишдаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд қонунчиликка зид бўлмаган таҳрирда шартномани тузишга мажбур этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин тарафлар қўшимча равишда алоҳида ҳужжат тарзидаги шартномани тузишга ва имзолашга мажбур эмаслар.
16. ФК 235-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди. Судлар назарда тутишлари керакки, агар шартноманинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмаса, шартномани тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга унда фақат иштирок этувчи шахслар ҳақлидир.
Давлат органлари ва бошқа органлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даъво тақдим этишлари мумкин.
17. Шартнома учинчи шахс фойдасига тузилган тақдирда ФКнинг 362-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, учинчи шахс шартнома бўйича ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ниятини қарздорга билдирган пайтдан бошлаб тарафлар ўзлари тузган шартномани учинчи шахснинг розилигисиз бекор қилишлари ёки ўзгартиришлари мумкин эмас.
18. Шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ, уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар.
Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
- иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
- ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
19. Мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
20. Вазият жиддий ўзгариши муносабати билан шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга доир низоларни кўриб чиқишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, агар тарафлар шартномани жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар, шартнома ФК 383-моддаси учинчи қисмининг 1 — 4-бандларида санаб ўтилган барча шартлар бир вақтда мавжуд бўлган ҳолдагина бекор қилиниши (ўзгартирилиши) мумкин.
Мазкур низоларнинг судлар томонидан кўриб чиқилиши ФК 383-моддасининг бешинчи қисми талаблари инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши лозим.
21. Судларга тушунтирилсинки, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда, агар суд шартнома тузилмаганлигини ёки шартноманинг амал қилиш муддати тугаганлигини аниқласа, у даъвони рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
22. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш оқибатлари ФКнинг 385-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра шартнома ўзгартирилганида тарафларнинг мажбуриятлари ўзгартирилган ҳолда сақланиб қолади, шартнома бекор қилинганида эса, тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади.
Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса — суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
23. Шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга доир низоларни кўриб чиқишда судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ФК 385-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, тарафлар шартнома ўзгартирилгунча ёки бекор қилингунча мажбурият бўйича ўзлари бажарган нарсаларни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмаслар.
24. Судлар шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ва шартномани бекор қилиш тушунчаларини фарқлашлари лозим. Шартномани ҳақиқий эмас деб топишга ФКнинг 113 — 126-моддаларида назарда тутилган асосларга кўра йўл қўйилади.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, шартноманинг ҳақиқий эмаслиги ва уни бекор қилиш ўртасидаги фарқ қуйидагилардан иборат:
- шартноманинг ҳақиқий эмаслигига унинг ноқонунийлиги, бекор қилинишига эса, шартномани бекор қилишга талаб қилинадиган ҳолатларнинг юзага келиши асос бўлади, бунда унинг қонунийлиги низолашилмайди;
- ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир, шартномани бекор қилиш эса, у амалда бўлган вақтдаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга таъсир этмасдан, фақатгина келгусидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга тааллуқлидир;
- битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабдан фарқли ўлароқ, шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабга шартнома амал қилишининг бутун муддати мобайнида йўл қўйилади.
Шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг оқибатларини қўллаш масаласи суд томонидан ҳар қандай манфаатдор шахснинг талабига биноан кўриб чиқилиши мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартноманинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаш масаласини суд ўз ташаббуси билан ҳам ҳал этишга ҳақли.
25. ФК 382-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, бир тараф шарт­номани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Қонунчиликка мувофиқ, шартномани бажаришдан бир тарафлама бош тортишга муайян шартлар мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади (ФК 422-моддасининг учинчи қисми, 746-моддасининг биринчи қисми ва ҳ.к.). Бундай ҳолларда шартномани бекор қилиш талаб этилмайди.
Шартномани бажаришдан бир тарафлама бош тортиш учун бу ҳақда иккинчи тарафга хабар беришнинг ўзи етарлидир.
26. Судларга тушунтирилсинки, агар шартномада уни бир тарафлама бекор қилиш шарти кўзда тутилган бўлиб, лекин манфаатдор тараф шартномани бекор қилиш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилган бўлса, бундай даъво аризаси суд томонидан умумий қоидалар бўйича кўриб чиқилиши лозим.







Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling