Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
- ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) ёки бошқа ташкилотларнинг вакилини маҳсулот (товар)ларнинг сифати ёки бутлигини текширишда ва далолатнома тузишда қатнашиш учун чақириш тўғрисидаги хат, телеграмма ёки телефонограмманинг нусхаси, агар бундай чақириш қайд этилган Йўриқномада, томонлар учун мажбурий бўлган қоидаларда ёки шартномада назарда тутилган бўлса. Даъво савдо корхонаси томонидан берилган бўлса, қайд этиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, у: - нарх пасайтирилишининг истеъмолчига маълум қилинганлиги тўғрисидаги далилларни; - тез бузиладиган сифатсиз маҳсулот (товар)ларнинг қайта баҳоланганлиги ёки йўқ қилинганлиги тўғрисидаги далилларни; - маҳсулот (товар)ларнинг улар ўтказилган сорт (сифат)даги нарх бўйича сотилганлиги ёки уларнинг қайта баҳоланганлиги тўғрисида корхона раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланган маълумотномани; - агар маҳсулот (товар)лар ҳали сотилмаган бўлса, кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан имзоланган маҳсулот (товар)ларнинг тегишли сорт (сифат)га қайта маркировка қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномани; - тез бузиладиган сифатсиз маҳсулотни йўқ қилинганлиги тўғрисида белгиланган тартибда тузилган далолатномани ёки шу далолатноманинг тасдиқланган нусхасини тақдим этиши шарт. 10. Маҳсулот (товар)ларнинг тегишли даражада сифатли бўлмаганлиги сабабли қийматини тўлашни тўла ёки қисман рад этганлиги юзасидан савдо корхонасига нисбатан даъво берилганда, суд бундай рад этишнинг асослилигини текшириши лозим. Савдо корхонасининг ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи, сотувчи)га нисбатан маҳсулот (товар)ларнинг кафолат муддати тамом бўлишидан олдинроқ ишдан чиққан ва харидор томонидан савдо тармоғига қайтарилган маҳсулот (товар)ларнинг қийматини ундириш билан боғлиқ даъволари тақдим этилганда, судлар кафолатли тузатишни амалга оширадиган маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг маълумотномалари мавжудлигини текширишлари лозим. Сотиб олувчи (олувчи)нинг маҳсулот (товар)ларнинг камчиликларини беминнат бартараф қилиш ёки уларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳақидаги талаблари қаноатлантирилган тақдирда, савдо корхонасининг товар ишлаб чиқарувчига нисбатан қайтарма талаб қилиш (регресс) ҳуқуқи юзага келади. 11. Олувчи корхона транспорт органидан юкларни қабул қилиб олишда транспортда амал қилувчи юк ташиш қоидаларига мувофиқ, ташиш пайтида юкнинг сақланиши таъминланганлигини текшириши шарт. Мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда иқтисодий суд транспорт ташкилотларидан юкни қабул қилиб олишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилинганлигини текширади, тижорат далолатномаларига, ташиш пайтида маҳсулот (товар)лар сифатининг сақланиши таъминланганлиги ёки таъминланмаганлигидан далолат берувчи бошқа ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо беради. 12. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, шу жумладан экспертиза, илмий-тадқиқот институтлари, вазирлик ва идораларнинг хулосалари суд томонидан танқидий баҳоланиши керак. Суд, хусусан, маҳсулот (товар)ларни сифат ва бутлиги бўйича қабул қилиб олишда, шу жумладан маҳсулот (товар)ларнинг сифати ва бутлигини текширишда иштирок этган шахслар томонидан маҳсулотдан намуна олишда синов услубларида, шунингдек иш бўйича томонлар ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар моҳияти юзасидан хулоса берган шахслар томонидан стандартлар, техник шартлар, бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлигини текширади. 13. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, маҳсулот (товар)ларнинг сифатини танлаб текшириш натижалари, агар бундай текшириш сотиб олувчи (олувчи) томонидан стандартлар, техник шартлар ва томонлар учун мажбурий бўлган бошқа қоидалар ёки шартнома асосида ва белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда амалга оширилган бўлса, бутун туркумга тааллуқли бўлади. Қолган ҳолларда танлаб текширишнинг натижалари етказиб берилган бутун туркумга татбиқ этилмайди ва фақат маҳсулот (товар)ларнинг текширилган қисмига нисбатан қўлланилиши мумкин. 14. Агар стандартлар, техник шартлар ва шартнома билан маҳсулот (товар)ларнинг сифати ва бутлиги бўйича, шунингдек маҳсулот (товар)лар ўралган идишларни қабул қилиш тартиби келишилган бўлса, сотиб олувчи (олувчи) ушбу ҳужжатларда назарда тутилган барча талабларни аниқ бажариши шарт. 15. Даъво муддати сотиб олувчи (олувчи) томонидан унга етказиб берилган маҳсулот (товар)ларнинг камчиликлари ёки бут эмаслиги белгиланган тартибда аниқланган кундан бошлаб ҳисобланади. Етказиб берилган маҳсулотнинг тегишли даражада сифатга эга эмаслигини ёки бут эмаслигини белгиловчи далолатнома ўз вақтида тузилмаган ҳолларда, даъво муддати далолатнома тузилиши керак бўлган кундан бошлаб ҳисобланиши лозим. Агар маҳсулот (товар)ларнинг ишлаб чиқарувчиси бўлмаган етказиб берувчи сотиб олувчи (олувчи)га юклаб жўнатишдан олдин маҳсулот (товар)ларнинг сифати ёки бутлигини ялпи ёки танлаб (қисман) текшириши шарт бўлган бўлса, етказиб берувчи томонидан жўнатилган маҳсулот (товар)ларнинг тегишли даражада сифатга эга эмаслиги ёки бутлиги билан боғлиқ сотиб олувчи (олувчи)нинг ишлаб чиқарувчига нисбатан даъвоси учун даъво муддати тегишли даражада сифатга эга бўлмаган ёки бут бўлмаган маҳсулот (товар)лар ҳақидаги далолатнома жўнатувчи томонидан тузилиши керак бўлган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар тегишли даражада сифатли бўлмаган ёки бут бўлмаган маҳсулот (товар)ларнинг етказиб берилиши юзасидан сотиб олувчи (олувчи) томонидан етказиб берувчига даъво қилинса, даъво муддати етказиб берилган маҳсулотнинг тегишли даражада сифатли бўлмаганлигини ёки бут бўлмаганлигини аниқлайдиган далолатнома сотиб олувчи (олувчи) томонидан тегишли тартибда тузилган ёки тузилиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланади. Қачонки, маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчиси бўлмаган етказиб берувчи унинг учун белгиланган тартибга мувофиқ, ўз омборида ишлаб чиқарувчидан олинган маҳсулот (товар)ларнинг сифатини ёки бутлигини текширишга мажбур бўлмаса, сотиб олувчи (олувчи) томонидан ишлаб чиқарувчига ҳам, етказиб берувчига ҳам даъво қилиши учун даъво муддати мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ҳисобланади. 16. Сотиб олувчи — фуқаролар томонидан товарларнинг кафолатли таъмирини амалга оширадиган маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг маълумотномалари асосида товарларнинг қайтарилиши билан боғлиқ бўлган савдо корхоналарининг даъволари бўйича даъво қилиш муддати сотиб олувчи — фуқаронинг савдо корхонасига белгиланган тартибда маълумотномани илова қилиб мурожаат қилган кундан бошлаб ҳисобланади. 17. Регресс тартибида даъво қилиш муддати даъвогар тегишли маблағларни учинчи шахсга ўтказиш юзасидан банкка топшириқнома берган кунидан ёки тан олинган маблағни ўтказиш учун топшириқ берилмаган бўлса, эътирознинг тан олинган кунидан ёки регресс даъвони тақдим этиш учун асос бўлган иқтисодий суднинг қарорини олган кунидан ёхуд тегишли маблағни акцептсиз (сўзсиз) тартибда ҳисобдан ўчириш тўғрисидаги банкнинг хабарномаси олинган кундан бошлаб ҳисобланади. 18. Агар сотиб олувчининг етказиб берувчига нисбатан яроқсиз деб топилган ва етказиб берувчига қайтарилган маҳсулот (товар)лар қийматини қайтариш тўғрисидаги даъвосини ҳал этишда маҳсулот (товар)ларнинг асоссиз равишда яроқсиз деб топилганлиги аниқланса, суд берилган даъвони қаноатлантиришни рад эта туриб, айнан шу қарор билан сотиб олувчининг зиммасига унга тегишли бўлган ва етказиб берувчининг масъул сақланишида бўлган маҳсулот (товар)ларни муайян муддатда тасарруф этиш мажбуриятини юклайди. 19. Етказиб берувчи сотиб олувчининг фармойишини бажаришдан бош тортган ҳолда, сотиб олувчи даъво муддати давомида маҳсулот (товар)лар учун тўланган суммани қайтариш тўғрисида етказиб берувчига нисбатан даъво қўзғатишга ҳақлидир. Бу муддат маҳсулот (товар)лар сотиб олувчи томонидан етказиб берувчига қайтариб берилган кундан бошлаб ҳисобланади. 20. Ўзбекиcтон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1993 йил 3 июндаги «Сифати лозим даражада бўлмаган маҳсулотлар (товарлар) етказиб бериш билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида»ги 18-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling