Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet144/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 172









2007 йил 28 декабрь










Тошкент шаҳри



Иқтисодий суднинг хусусий ажрими тўғриcида


(Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли ва Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли, Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)

Иқтисодий судлар томонидан хусусий ажримларни чиқаришда қонун ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Иқтисодий судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2-моддасига мувофиқ, хўжалик судида суд ишларини юритиш вазифалари бўлиб нафақат иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, балки қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашишдан ҳам иборат эканлигига қаратилсин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Хусусий ажрим ушбу вазифани бажаришнинг процессуал воситаларидан бири ва қонунни бузаётган шахсларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
2. ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий суд низони кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Хусусий ажрим кўрилаётган низодан четга чиқадиган масала бўйича чиқарилиши мумкин бўлиб, унинг мақсади қонунчиликнинг бузилишига барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва процесс иштирокчиларини ҳуқуқий тарбиялашдир.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
3. Таъсир қилиш усулига кўра, хусусий ажримларни икки турга бўлиш мумкин:
1) қонун ҳужжатлари бузилишига барҳам бериш ёхуд айбдорларни жавобгарликка тортишга бевосита қаратилган хусусий ажримлар (бевосита таъсир);
2) суд ваколатли давлат органлари ва бошқа органларни ёки мансабдор шахсларни аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор этиб, уларни бартараф этиш ва келгуси фаолиятида йўл қўймаслик чораларини кўриш, шунингдек айбдорларни қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги хусусий ажримлар (тақдимномалар) (билвосита таъсир).
4. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори билан 4-банд чиқариб ташланган)
5. ИПК 15-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор, суд буйруғи шаклидаги суд ҳужжатларини қабул қилади. Судлар хусусий ажрим ажримларнинг турларидан бири ҳисобланиши ҳамда унга ушбу модда биринчи қисмининг суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа органлар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийлиги ҳақидаги қоида татбиқ этилишини инобатга олишлари лозим.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling