Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet140/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳати (тушунтириши), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари далиллар бўлиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Қарорнинг асоси учун суд томонидан муҳокама қилинган ва баҳо берилган далилларгина олиниши лозим.
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллар юридик кучга эга эмас ва қарорга асос қилиб олиниши мумкин эмас.
Суд иш учун аҳамиятли бўлган у ёки бу ҳолатни тасдиқловчи далилларни қайд этиш билан чегараланмасдан, балки ушбу далилларнинг мазмунини ҳам баён этиши шарт.
Агар суд далилларнинг ҳар бирини алоҳида ва уларни биргаликда баҳолаб, тақдим этилган у ёки бу ҳужжатлар, тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, бошқа аниқ маълумотлар тарафлар ўзларининг талаб ёки эътирозларини асослаган ҳолатларни тасдиқламаслигини аниқласа, у ўзининг бу ҳақдаги хулосасини қарорда ишончли асослаши лозим.
Экспертнинг хулосаси бошқа далилларга нисбатан имтиёзга эга бўлмайди ва суд учун мажбурий ҳисобланмайди. У бошқа далиллар билан биргаликда баҳоланиши лозим. Эксперт хулосасига баҳо қарорнинг асослантирувчи қисмида берилиши керак. Эксперт хулосаси билан келишмаганликни суд асослантириши лозим.
Агар экспертиза ўтказиш бир неча экспертларга топширилган бўлиб, эксперт текшируви масалалари бўйича алоҳида хулосалар берилса, суд ҳар бир эксперт хулосаси билан келишиш ёки келишмаслик асосларини келтириши лозим.
Экспертнинг суд мажлисида берган оғзаки изоҳи унинг муқаддам тақдим этган хулосасини тушунтиришга оид қисми бўйичагина далил бўлиши мумкин.
Қарорда эксперт хулосасига ҳавола қилинганда ушбу хулоса билан иш учун аҳамиятли ҳисобланган қайси фактлар тасдиқланганлиги кўрсатилиши лозим.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Жавобгар томонидан даъво тан олинган бўлса, қарорда бунга суд мажлисида аниқланган ишнинг ҳақиқий ҳолатлари инобатга олиниб, баҳо берилиши керак.
4. Қарор қабул қилишда суд қуйидагиларни аниқлаши лозим:
ишда иштирок этувчи шахслар кўрсатаётган ҳолатлар мавжуд бўлганми ва улар қандай далиллар билан тасдиқланади;
судда ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган бошқа аниқ ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар аниқланганми;
суд томонидан аниқланган ҳолатлардан келиб чиқувчи низоли ҳуқуқий муносабатларнинг характери, шунингдек қарор қабул қилишда қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқий нормалар.
Суд қайси қонун қўлланилиши лозимлиги масаласини ҳал этишда ушбу низо бўйича ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари билан боғлиқ эмас ва улар ҳавола этмаган қонунларни қўллашга ҳақли. Тарафларнинг муносабатини тўғри малакалаш қонуний қарор қабул қилишнинг мажбурий шартидир.
5. Суд қарорни баён этишда ИПКнинг 179-моддасида кўрсатилган кетма-кетликка (кириш, баён қилиш, асослантирувчи ва хулоса қисм­ларининг мавжудлигига, уларнинг мазмунига) риоя қилиши керак.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Кейинчалик қарорни ижро этишда ноаниқликлар ва низолар бўлмаслиги учун суд қарорида унинг кириш, баён қилиш, асослантирувчи ва хулоса қисмларини аниқ ифодалаши лозим.
Қарорнинг кириш қисмида қарорни қабул қилган суднинг номи, суд таркиби, ишнинг тартиб рақами, суд муҳокамаси санаси ва жойи, ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи, низо предмети, суд мажлисида қатнашаётган шахсларнинг ваколатлари кўрсатилган ҳолда фамилиялари, шунингдек ишнинг ёпиқ ёки очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқилганлиги кўрсатилади.
Низо юридик шахслар иштирокида кўрилганда, уларнинг номланиши қисқартирилмасдан, тўлиқ кўрсатилади.
Қарорнинг баён қилиш қисми даъво аризасининг (аризанинг) қисқа баёнини, ишда иштирок этувчи шахсларнинг даъво аризаси (аризаси) ёки унга эътирозларга нисбатан ўз талабларини ўзгартирганликлари, суд томонидан ўтказилган ҳаракатлар тавсифини ўз ичига олиши лозим.
Қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур низони ҳал этишда суд томонидан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling