Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet142/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 163









2007 йил 15 июнь










Тошкент шаҳри



Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида


(Ўзбекистон Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)

Иқтисодий судлар томонидан мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётини бир хилда шакллантириш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ­47-моддасига асосан Олий хўжалик суди Пленуми


(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бош­қа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
2. Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
3. Агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли.
4. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
ФК 263-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
5. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланади.
Мазкур моддада қарздорга пул тўлаш мажбуриятини юклаш кучига эга бўлган пул мажбуриятларини бажармаганлик ёки кечиктирганлик оқибатлари кўзда тутилганлигини инобатга олиб, ушбу моддада белгиланган қоидалар, агар улар пулдан тўлов воситаси, пуллик қарз­ни қоплаш воситаси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаса, тарафлар ўртасидаги муносабатларга татбиқ қилинмайди.
Хусусан, пул белгиларидан пуллик қарзни қоплаш воситаси сифатида фойдаланилмайдиган (касса хизмати кўрсатиш шартномаси бўйича мижознинг банкка нақд пулни топшириш мажбурияти, пул белгиларини ташийдиган юк ташувчининг мажбурияти ва ҳ.к.), мажбуриятлар пул мажбуриятлари ҳисобланмайди.
Пул мажбурияти бўлиб, мажбурият бир бутун ҳолда (қарз шартномасида) бўлгани каби мажбуриятдаги тарафлардан бирининг товарларга (иш ёки хизматлар) ҳақ тўлаш мажбурияти ҳам бўлиши мумкин.
6. Иқтисодий судларда солиқ, молиявий ва маъмурий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишда фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling