Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet139/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 161









2007 йил 15 июнь










Тошкент шаҳри



Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида


(Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 299-сонли, Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли ва 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)

Иқтисодий судлар томонидан ҳал қилув қарорлари (бундан буён матнда қарор деб юритилади) қабул қилишда иқтисодий процессуал қонунчилигини тўғри ва бир хилда қўллашни, уларнинг қонунийлиги ва асослантирилганлигини таъминлаш, уларни расмийлаштиришда шаклий, кетма-кетлик ва касбий маданиятга оид камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми


(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Иқтисодий судларнинг (бундан буён матнда судлар деб юритилади) эътибори қарорнинг одил судловнинг конституциявий асосларини амалга оширадиган ва Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилинадиган ҳужжат сифатида қонуний ва асослантирилган бўлиши ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 21-боби талабларига сўзсиз ва қатъий риоя этилиши шарт эканлигига қаратилсин.
Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда.)
Суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмас.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
2. Қарор процессуал ҳуқуқ нормаларига аниқ риоя этилган ва низоли ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига тўлиқ мос ҳолда қабул қилинган тақдирда қонуний ҳисобланади. Агар қонуности норматив ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган айрим қоидаларнинг қонунга зидлиги аниқланса, суд қарор чиқаришда қонунга асосланади.
Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари бўлмаган тақдирда, суд ИПКнинг 13-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини татбиқ этади, борди-ю, бундай нормалар ҳам бўлмаса, низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб ҳал этади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
3. Қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.
Қарор далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши керак.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling