Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet159/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 299-сонли қарори таҳририда.)
14. Судлар назарда тутишлари лозимки, транспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси ижара шартномасининг алоҳида тури ҳисобланади ва у ёзма шаклда тузилиши шарт.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, бундан ФК
565-моддасининг учинчи кисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Судлар назарда тутишлари керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
38-сонли қарори билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг
3-банди мазмунидан келиб чиқиб, автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномалари нотариал тасдиқланади.
Нотариал тасдиқланган автомототранспорт воситасини ижарага бериш шартномаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органида ҳисобга олинади.
15. Бино ва иншоотларни ижарага бериш тўғрисидаги шартномалардан келиб чиқадиган низоларни кўришда судлар ижарага берувчида мулкни ижарага бериш ҳуқуқи мавжудлигини аниқлашлари лозим. Ижарага берувчининг бино ёки иншоотни ижарага бериш ҳуқуқини баҳолашда судлар қуйидагиларни ҳисобга олишлари зарур:­
- шахс, агар унинг кўчмас мулкка нисбатан оператив бошқариш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, мулкни ижарага беришга ҳақли эмас;
- хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида унитар корхонага бириктирилган кўчмас мулкни мулкдор унитар корхонанинг розилигисиз ижарага беришга ҳақли эмас;
- мулкдорнинг розилигисиз унитар корхона томонидан тузилган хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида унга тегишли кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаси ФКнинг 116-моддаси талабларига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади.
16. ФК 574-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тарафлар томонидан имзоланган битта ҳужжат тарзида тузилади. Судлар ҳисобга олиши зарурки, ФК 366-моддасининг тўртинчи қисми қоидалари кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларига нисбатан қўлланилмайди ва бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасини ёзма шаклда тузилиши ҳақидаги талабга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
17. Шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш заруратини баҳолашда судлар ҳисобга олишлари керакки, бино (иншоот)ни ижарага бериш шартномасини амал қилиш муддати жорий йилнинг бирор бир ойининг
1-санасидан кейинги йилнинг олдинги ойи 30-санасигача (31-санасигача) белгиланганда, ФК 574-моддасининг тўртинчи қисмини қўллаш мақсадида бир йилга тенглаштирилган деб тан олинади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил
2 июндаги 278-сонли қарори билан тасдиқланган “Бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига мувофиқ, мулкдор ёки у томонидан вакил қилинган шахс ижара шартномаси тузилган вақтдан бошлаб бир ой муддатда, бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома беришлари шарт.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
17.1. Судлар ҳисобга олиши керакки, ижара шартномасини амал қилиш муддати давомида тарафлар бир йилдан кам бўлган муддатга янги шартнома тузган бўлсалар, бу шартномаларнинг муддатлари қўшилмайди ва янги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди.
Номуайян муддатга тузилган бино ва иншоотни ижарага бериш шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди. Бироқ, назарда тутиш лозимки, бир йилдан кам муддатга тузилган бино ва иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича тарафларнинг ҳуқуқий муносабатлари бир йилдан ортиқ муддатда давом этса, бундай шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
17.2. Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказишга мажбурлаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда судлар эътиборга олиши керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тўғрисида»ги 278-сонли қарори билан тасдиқланган «Бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низом 7-бандининг иккинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш мажбурияти ижарага берувчига юклатилган. Шу муносабат билан ижарага берувчининг ҳаракатсизлиги шартномани давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортиш сифатида баҳоланиши лозим. Шунингдек, шартнома шартлари билан келишмаслик сабабли рўйхатдан ўтказишга мажбур тарафнинг ҳаракатсизлиги ҳам давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортиш ҳисобланади.
18. ФК 575-моддасининг биринчи қисмига кўра, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини топшириш билан бир вақтда ер участкасининг ана шу кўчмас мулк жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур қисмига бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади. Бундан келиб чиқиб, судлар назарда тутишлари лозимки, ижара объекти жойлашган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қонунга мувофиқ вужудга келади.
Тегишли ер участкасига ҳуқуқлар бино ёки иншоотни ижара шарт­номасида қайд этилган бўлиши лозим. Ижара шартномасида бундай маълумотларнинг мавжуд бўлмаслиги ер участкасидан фойдаланиш шарти бўйича келишувга эришилмаган ҳисобланади. Бироқ назарда тутиш керакки, тегишли ер участкасидан фойдаланиш шарти бўйича келишувга эришилмаганлиги асосида бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб рад этилиши лозим, чунки ер участкасига бўлган ҳуқуқ ижарага берилган бино ёки иншоотга бўлган ҳуқуқдан ҳосил бўлади ва бу шартнинг мавжуд эмаслиги ижара шартномасини ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
19. ФК 364-моддасининг биринчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ижара предмети ва ижара ҳақининг миқдори ҳақидаги шартлар бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг муҳим шартлари ҳисобланади.
19.1. Судлар ижара предмети ҳақидаги маълумотларнинг етарлилигига баҳо беришда иш ҳолатларидан келиб чиқишлари лозим, лекин бунда предмет индивидуал аниқланган ва шартноманинг ўзида белгиланган бўлиши лозимлигини ҳисобга олишлари зарур.
19.2. Ижара шартномасида ижарага олувчига топширилиши лозим бўлган мулкни аниқлаш имконини берувчи маълумотлар мавжуд бўлмаса, тарафлар ижара предмети ҳақидаги шарт бўйича келишмаган, шартнома эса тузилмаган ҳисобланади.
19.3. Агар бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг предмети аниқ белгиланмаган бўлса ва ижарага берувчи шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширмаётган бўлса, судда ижарага берувчини шартномани рўйхатдан ўтказишга мажбурлашга қонуний асослар мавжуд эмас, чунки шартнома тузилмаган ҳисобланади.
19.4. Коммунал хизматлар тўлови бўйича шартнома шарти ижара тўловининг шарти сифатида баҳоланмаслиги лозим, чунки коммунал хизматлар ижара ҳақидан ташқари тўланади ва ижара ҳақининг таркибига кирмайди. Шу муносабат билан коммунал хизматлар учун тўловларнинг амалга оширилмаганлиги факти, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома шартларининг жиддий бузилиши ҳисобланмайди ва тегишинча бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш учун асос сифатида хизмат қилмайди.
19.5. Ижара объектининг муддатидан олдин (ижара шартномасининг амал қилиши тугагунига қадар) бўшатилиши ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш бўйича мажбуриятларини тугашига асос бўлмайди, ижара объектини топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида ижарага берувчига топшириш ҳоллари бундан мустасно.
19.6. Ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ижарага берилган бино ёки иншоотдан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг ундируви ушбу шартномада белгиланган миқдорда амалга оширилади.
19.7. Шартномани тузиш пайтида ёки шартнома билан белгиланган бошқа муддатда ижарага берилган бино ёки иншоотни топшириш мажбуриятини бажармаган ижарага берувчи ижарага олувчидан ижара ҳақини тўлашни фақатгина унга ижара объектини амалда топширганидан сўнг талаб қилишга ҳақли.
19.8. Судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг унга топширилмаган ижарага берилган мол-мулкни ундан ҳақиқатда фойдаланиб келаётган учинчи шахсдан талаб қилиш ҳақидаги даъвоси асоссиз ҳисобланади ва қаноатлантирилмайди.







Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling