Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришдақонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ҚАРОРИ
Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришдақонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида (Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 284-сонли, 2016 йил 25 февралдаги 292-сонли, Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли, Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 февралдаги 05-сонли, Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилишлари лозим. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишлар ИПКда назарда тутилган умумий қоидалар асосида ИПКнинг 28 ва 29-бобларида белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 2. Судларнинг эътибори ҳакамлик битими юридик ва жисмоний шахсларнинг низони ҳакамлик судига ҳал қилиш учун топшириш ҳақидаги ёзма келишуви ҳисобланишига ва бундай битим мавжуд бўлган тақдирдагина низо ҳакамлик судининг ҳал қилувига топширилиши мумкинлигига қаратилсин. Ҳакамлик битими шартноманинг таркибий қисми бўлган шартнома шарти ёки алоҳида битим тарзида расмийлаштирилиши мумкин. Қонун 13-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёхуд айрим низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида кўрсатилиши лозим. Шу боис, агар ҳакамлик битимида тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида кўрсатилган бўлса, ҳакамлик келишувини ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги низо ҳам ҳакамлик судида кўриб чиқилади. Агар ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган маълум бир низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида кўрсатилган бўлиб, уларда ҳакамлик битими устидан низолашиш масаласи кўрсатилган бўлмаса, ҳакамлик келишувини ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги низо иқтисодий судда кўрилиши лозим. 3. Судлар Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳакамлик судларини ташкил этишлари, шунингдек ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмаслигини назарда тутишлари лозим. Агар низо кўрсатилган органлар томонидан ташкил қилинган ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда иқтисодий суд томонидан бекор қилинади, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ҳақидаги аризани қаноатлантириш эса ИПК 231-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда рад этилади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling