Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet167/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
2.4. ИПК 135-моддасининг 4-бандига асосан берилган аризада фақатгина лизингга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисида талаб қўйилиши мумкин. Агар аризада лизингга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги талабдан ташқари лизинг тўловларини ундириш тўғрисидаги талаб ҳам билдирилган бўлса, аризани қабул қилиш ИПК 140-моддаси биринчи қисмига асосан рад этилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Лизинг берувчи томонидан ўз мол-мулкини талаб қилиб олиш ҳақида талаб қўйилганда лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси бўйича қарздорликнинг тан олиниши талаб этилмайди.
3. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 25, 32–34, 38-моддаларида назарда тутилган судловга тааллуқлилик ва тегишлиликнинг умумий қоидаларига амал қилган ҳолда берилади.
3.1. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза юридик шахс мақомига эга бўлмаган кредитор томонидан ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган қарздорга нисбатан берилганда, аризани қабул қилиш ИПК 140-моддаси биринчи қисмига асосан рад этилади.
3.2. Ариза билан юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс номидан ишончнома асосида мурожаат этса, суд аризани қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Бунда талаб қилинаётган сумма (талаб қилиб олинаётган мол-мулк) алоҳида бўлинма (филиал, ваколатхона) фойдасига эмас, балки манфаатлари кўзланиб ҳаракат қилинаётган юридик шахс фойдасига ундирилади.
4. ИПК 136-моддасининг биринчи қисми талабларига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга ёзма шаклда берилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Ариза ахборот тизими орқали электрон шаклда берилганда аризани ёзма шаклда бериш ҳақидаги талабга риоя этилган ҳисобланади.
5. Судларга тушунтирилсинки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан кредитор ёки унинг вакили мурожаат қилиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори билан 5-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташланган.)
6. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг мазмуни ИПК
136-моддасининг иккинчи қисми талабларига мос келиши лозим, акс ҳолда аризани қабул қилиш ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
7. Судлар эътиборга олишлари керакки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага кредиторнинг талабини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
7.1. Солиқлар бўйича қарздорликни ундиришни юридик шахслар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
солиқ қарзи борлиги тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий карточкасидан кўчирма;
тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома.
ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди ҳамда Солиқ кодексининг 59 ва 60-моддалари талабидан келиб чиқиб, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани солиқ тўловчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши керак.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
7.2. Коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ундириш учун суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага ИПКнинг 138-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
7.3. Ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзни ундириш учун суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
- қарздор билан тузилган шартноманинг асли ёки нусхаси;
- товарлар етказилганлиги, ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- қарздорлик тан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (солиштириш далолатномаси, ёзишмалар ва ҳ.к.)нинг асли.
7.4. Лизинг берувчи томонидан лизинг олувчидан ўз мол-мулкини талаб қилиб олиш учун суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
- лизинг шартномасининг асли ёки нусхаси;
- лизинг объекти топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- лизинг шартномаси бўйича тўлов жадвали;
- лизинг шартномаси бекор қилинганлиги ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат.
7.5. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага кредиторнинг талабини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган тақдирда, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қайтарилади.­
7.6. Агар қонунда ёхуд шартномада низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя қилиниши белгиланган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага ушбу тартибга риоя қилинганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши керак. Бундай далиллар илова қилинмаган тақдирда, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан қайтарилади.
8. Судлар шуни инобатга олишлари керакки, қонун ҳужжатлари талабига кўра, нотариал тасдиқланиши ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган битимлар асосида вужудга келган қарздорликни ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага ушбу талабларга риоя этилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши лозим, акс ҳолда суд буйруғини бериш ИПК 144-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига асосан рад этилади. Ушбу тартиб ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш мажбурий бўлган шартномаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
9. ИПКнинг 137-моддасига мувофиқ аризачи (кредитор) суд буйруғини бериш тўғрисида ариза берганида қарздорга аризанинг кўчирма нусхасини топшириши шарт. Қарздор – юридик шахсга суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси топширилганлигининг далили бўлиб, унинг раҳбари ёки ходимининг муҳр (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) ёки штамп билан тасдиқланган имзоси, қарздор – фуқарога эса унинг шахсий имзоси ҳисобланади. Ушбу тартибга риоя қилинмаган тақдирда, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан аризачи (кредитор)га қайтарилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling