Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet169/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
15. ИПК 143-моддасининг биринчи қисмига кўра, судья суд буйруғини ишни судда муҳокама қилмасдан, қарздор ва ундирувчини чақирмасдан ҳамда уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан беради.
Шу муносабат билан судлар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни пухта ўрганишлари, уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ жавоб беришини аниқлашлари лозим.
15.1. ИПК 143-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарздор билдирилган талабга рози бўлмаса, ҳуқуқ тўғрисидаги мавжуд низо тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳал этиб бўлмайди деб ҳисобланса, судья суд буйруғини беришни рад этади. Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
Судлар суд буйруғи беришни рад этиш тўғрисидаги ажримда кредиторнинг ўша талаб бўйича умумий тартибда даъво тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтириши лозим.
Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция ёки кассация шикояти ИПКнинг 281 ва 305-моддалари тартибида кўриб чиқилади. Ажрим апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган тақдирда, иш ҳал қилиш учун биринчи инстанция судига юборилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
16. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, суд буйруғининг мазмуни ИПК 145-моддасининг биринчи қисми талабларига мос келиши, шунингдек унда қарздордан ундирувчи фойдасига ундирилиши лозим бўлган суд харажатларининг суммаси ҳам кўрсатилиши керак.
ИПКнинг 143-моддасига мувофиқ суд буйруғи иккита асл нусхада имзоланади, улардан бири ишда қолади, бошқаси суднинг гербли муҳри билан тасдиқланади ва ундирувчига берилади (юборилади). Қарздорга суд буйруғининг кўчирма нусхаси юборилади.
Қарздор ва ундирувчининг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда, суд буйруғи электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
17. Суд буйруғи апелляция, кассация инстанцияларида ва янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилмайди. Шу муносабат билан суд буйруғи устидан берилган апелляция, кассация шикоятини қабул қилиш
ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 291-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан, янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қабул қилиш эса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар шикоят ёки ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, апелляция ёки кассация шикояти бўйича иш юритиш
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёки 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза бўйича эса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда.)
18. Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга бўлганлиги сабабли, уни ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ва дубликатини бериш, унинг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш, шунингдек қайтарма ижроси тўғрисидаги масалаларни ҳал этишда судлар ИПКнинг
340–344-моддаларига амал қилишлари лозим.
19. Судлар ИПК 135-моддасининг 1-бандига асосан берилган суд буйруғи ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳақидаги масалани ҳал этишда Ўзбекис­тон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг қайси турлари, суммалари ҳамда уларнинг тўлови қандай муддатга кечиктирилганлиги ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилганлигини аниқлашлари керак.
20. ИПК 147-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қарздор узрли сабаб билан ўз вақтида кредиторнинг талабига қарши эътироз билдириш имкониятига эга бўлмаган бўлса, суд буйруғининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ўша судга суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ариза беришга ҳақли. Суд бундай ҳолда буйруқни бекор қилишга ҳақли, шундан кейин кредиторнинг талаби даъво ишини юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ИПКда муайян талаблар белгиланмаган. Шундан келиб чиқиб, ариза эркин шаклда баён этилиши мумкин, аммо унда суд буйруғини бекор қилиш сабаблари кўрсатилган, шунингдек унга ушбу сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак.
Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ариза судга электрон ҳужжат тарзида ҳам юборилиши мумкин.
Агар ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлиб, муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома берилмаган бўлса, бу ҳолат уни қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади.
Агар ариза ИПК 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилган бўлса ва муддат ўтказилишининг сабаблари илтимоснома асосида узрли деб топилса, судья муддатни тиклаб, суд буйруғини бекор қилишга ҳақли.
ИПКда ўтказилган муддатни тиклашнинг узрли сабаблари рўйхати кўрсатилмаганлиги боис, судлар муддатни тиклаш масаласини ҳал этишда илтимосномада келтирилган сабабларни ўрганиб, уларга ўз ички ишончлари асосида баҳо бериши лозим.
ИПК 147-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги ёки бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай суд муҳокамасисиз, кредитор ва қарздор чақиртирилмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан чиқарилади.
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кредиторга даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
21. Судлар эътиборга олишлари керакки, ИПК 140-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш, ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 1–6-бандлари бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш, шунингдек ИПК 144-моддаси биринчи қисмининг 2-банди бўйича суд буйруғи беришни рад этиш ҳақидаги масала ариза судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади ва натижаси бўйича ажрим чиқарилади.
ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ва ИПК 144-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига асосан суд буйруғи беришни рад этиш тегишинча суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ва суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага эътироз келиб тушгандан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
22. Судларга тушунтирилсинки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган ажримлар ХПК 153-моддасининг биринчи қисмига мос ҳолда улар чиқарилгандан кейин беш кунлик муддатда тарафларга юборилади ёки уларга тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзили мавжуд бўлган тақдирда эса, ажримлар ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.





Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling