Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ҚАРОРИ
Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 25 февралдаги 292-сонли, 17 июндаги 299-сонли, Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли ва 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарорлари асосида киритилган қўшимча билан) Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Иқтисодий судларнинг эътибори суд буйруғини бериш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) белгиланган қоидаларга қатъий риоя этилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади), “Лизинг тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида кўрилишига қаратилсин. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 2. Судлар назарда тутишлари лозимки, ИПКнинг 135-моддасида назарда тутилган суд буйруғи бериш бўйича талабларнинг рўйхати тугал ҳисобланади ва у кенгайтирилган тарзда талқин қилинмайди. 2.1. Агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада ИПК 135-моддасининг 1-бандида кўрсатилган талаб қўйилган бўлса, солиқ қарзининг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлмаслиги, шунингдек талабда қарзни ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш сўралган бўлиши лозим. Агар солиқ қарзининг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлса (Солиқ кодекси 61-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно), шунингдек аризада қарзни ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида талаб қўйилмаган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ИПК 140-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилиши лозим. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб ИПК 135-моддасининг 1-бандига асосан қўйилган бўлса, қарздор томонидан солиқ қарзининг тан олиниши талаб этилмайди. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 2.2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 133-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар совуқ ва иссиқ сув таъминоти, сувни чиқариб юбориш (канализация), электр таъминоти, газ таъминоти, иситиш (иссиқлик таъминоти), қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан иборатдир. Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги Қонуни 2-моддасининг биринчи қисмига кўра, алоқа соҳасидаги муносабатларнинг объектлари почта жўнатмаларини қабул қилиб олиш, ташиш ва кўрсатилган жойга етказиб бериш воситаларининг йиғиндиси бўлган почта алоқаси тармоқларидан ҳамда бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимил узатишларни, ҳужжатли хабарларнинг бошқа турлари маълумотларини узатишни, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникациялар воситалари йиғиндиси бўлган телекоммуникациялар тармоқларидан иборат. Алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги ариза қарздорлик суммаси ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари билан аниқланган ҳолдагина суд буйруғи тартибида кўриб чиқилиши мумкин. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб ИПК 135-моддасининг 2-бандига асосан билдирилганда, қарздор томонидан қарздорликнинг тан олиниши талаб этилмайди. 2.3. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, ИПК 135-моддасининг 3-бандига асосан тақдим этилган суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада дебиторлик қарзини қарздорнинг мол-мулкидан ундириш тўғрисида талаб қўйилиши мумкин эмас. Бундай талаб билдирилганда, аризани қабул қилиш ИПК 140-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилади. ИПК 135-моддасининг 3-бандига асосан қарздорликни ундириш тўғрисида талаб қўйилганда, дебиторлик қарзини қарздор томонидан ҳужжатлар асосида тан олинган бўлиши лозим. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling