(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
Чет эллик инвестор улуши қийматининг бозор баҳосини ишдаги ҳужжатлардан аниқлаш имконияти бўлмаганда ёки ушбу масала юзасидан низо вужудга келганда тарафларнинг илтимосномасига асосан, улуш қийматининг бозор баҳоси экспертиза тайинлаш йўли билан аниқланиши керак.
23. Умумий қоидага кўра, маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаблар иқтисодий судлар томонидан кўрилмайди. Шу билан бирга судлар инобатга олишлари керакки, ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича иштирокчилар (акциядорлар) — жисмоний шахсларнинг маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаблари иқтисодий судга тааллуқлидир. Шунинг учун маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ёки талабни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
24. Судлар шуни инобатга олиши лозимки, ИПКнинг келишув битими институтини тартибга солувчи нормалари ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган низолар бўйича ишларга ҳам татбиқ этилади. Келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлмаса, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, у суд томонидан тасдиқланиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
|
|
№ 269
|
|
|
2014 йил 28 ноябрь
|
|
|
|
Тошкент шаҳри
|
Do'stlaringiz bilan baham: |