Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet180/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 270









2014 йил 28 ноябрь










Тошкент шаҳри



Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида
суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида



(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли, 2020 йил 19 декабрдаги
37-сонли ва 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш
ва қўшимчалар билан)

Иқтисодий судларнинг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисини ўтказишда иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларида белгиланган қоидаларнинг тўғри ва бир хилда қўлланилишини ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз процессуал ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми


(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Судларга тушунтирилсинки, улар суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нормаларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 2014 йил 21 августдаги Р№83-сонли қарори билан тасдиқланган “Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Вақтинчалик низомга (бундан буён матнда Низом деб юритилади) амал қилишлари лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
2. Судлар назарда тутишлари лозимки, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлиси деганда, реал вақт режимида телекоммуникация технологиялари ёрдамида аудио- ва видео- ахборотлар алмашинуви имкониятларидан фойдаланган ҳолда ишни кўраётган суд ва суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган суд ўртасидаги интерактив ўзаро таъсир қилиш йўли билан масофадан суд мажлисини ўтказиш тушунилади.
Ишни кўраётган иқтисодий суд деганда, хўжалик иши иш юритувида бўлган хўжалик суди тушунилади. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган иқтисодий суд деганда, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш учун техник ва бошқа шароитларни таъминлаётган ва ишни кўраётган иқтисодий суд ҳудудидан ташқарида жойлашган Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суд(лар)и тушунилади.
3. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишда иш ИПКнинг умумий қоидаларига мувофиқ, ИПКнинг 11, 112, 165, 166 ва 171-моддаларида назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
4. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи биринчи инстанция судидаги каби, апелляция, кассация инстанциялари суд мажлисларида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling