Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet188/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Банкротлик тўғрисидаги ишлар судлар томонидан «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
12. Судья ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида даъво аризаси (ариза) судга келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмасдан ИПКнинг 163-моддасида назарда тутилган тегишли процессуал ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Бундай процессуал ҳаракатлар белгиланган беш кунлик муддатнинг охирги иш куни тугагунига қадар бажарилиши керак.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарори таҳририда.)
Судлар инобатга олишлари керакки, иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати бекор қилинган ва иш янгидан кўришга юборилганидан кейин уни иш юритишга қабул қилиш муддати ИПК 163-моддасининг биринчи қисмига мос ҳолда иш янгидан кўришга юборилган судга келиб тушган кундан бошлаб беш кундан ошмаслиги лозим.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарори таҳририда.)
13. Иш ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш эса ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши кўрилиши ва ҳал қилув қарори қабул қилиниши керак, ариза судга келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бундан мустасно. Бунда ишни биринчи инстанция судида кўриш муддати ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб кейинги ойнинг тегишли кунигача ҳисобланади.
Судлар шуни инобатга олиши керакки, иш ИПКнинг 164 ва 221-моддаларида белгиланган муддатларда кўрилиши ҳамда иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда тайёрланиши ва ишда иштирок этувчи шахсларга юборилиши лозим.
Янгидан кўришга юборилган иш тегишинча ИПКнинг 164, 221, 277 ва 300-моддаларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
14. ИПК 164-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ алоҳида ҳолларда ишни кўриш муддати суд раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Судлар шуни инобатга олиши лозимки, ишни кўриш муддатини узайтириш ҳақидаги билдирги судья томонидан суд раисига ИПК
164-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган муддатлар тугагунига қадар берилиши керак.
ИПКда ишни кўриш муддатини узайтириш учун асослар мавжуд бўлганда, уни бир неча маротаба узайтиришни тақиқловчи норма мавжуд эмас. Бироқ бунда ишни кўришнинг умумий муддати икки ойдан ошиши мумкин эмас.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
15. ИПК 17-моддасининг тўртинчи қисми, 24-моддаси, 45-моддасининг тўртинчи қисми, 47 ва 48-моддалари, 158-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 160-моддасининг биринчи қисми, 171-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишни кўриш янгидан бошланади.
Судларга тушунтирилсинки, юқорида қайд этилган асосларга кўра ишни кўриш янгидан бошланиши ИПКнинг 164-моддасида назарда тутилган ишни кўриш муддатининг янгидан бошланишига олиб келмайди.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
16. ИПК 158-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра айни бир шахслар иштирок этувчи бир турдаги бир неча иш битта иш юритишга бирлаштирилган тақдирда, улар бўйича ишни кўриш муддати кейинроқ тайинланган иш бўйича белгиланади.
ИПК 159-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ бир ёки бир нечта бирлаштирилган талаб алоҳида иш юритишга ажратилган тақдирда, ажратилган талаб бўйича ишни кўриш муддати талабларнинг бир қисмини ажратиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling