Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet187/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
7. Судлар инобатга олишлари лозимки, иш юритиш тўхтатиб турилган кундан бошлаб иш бўйича барча процессуал муддатларнинг ўтиши ҳам тўхтайди ва иш юритиш тикланган кундан бошлаб уларнинг ўтиши давом этади.
Процессуал муддатларни қайта тиклаш куни бўлиб, иш юритишни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳолатлар бартараф қилиниб, суднинг иш юритишни тиклаш тўғрисида ажрим чиқарган куни ҳисобланади. Процессуал муддат қайта тиклангандан кейин процессуал ҳаракат иш бўйича иш юритиш тўхтатиб туриш пайтига қадар қолган процессуал муддат давомида амалга оширилиши лозим.
8. ИПК 123-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси бўйича ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатнинг ўтказиб юборилиши сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди.
Судлар инобатга олишлари керакки, процессуал муддатни ўтказиб юбориш сабаблари суд томонидан ҳар бир ҳолатлардан келиб чиқиб, ўз ички ишончи бўйича баҳоланиши керак.
8.1. Судлар ҳисобга олишлари лозимки, ўтказиб юборилган процессуал муддат қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлгандагина тикланиши мумкин:
1) агар ишда иштирок этувчи шахс томонидан процессуал муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома берилган бўлса;
2) агар илтимосномада кўрсатилган муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрли деб топилган бўлса;
3) агар ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимоснома билан бир вақт­да зарур бўлган процессуал ҳаракатлар (ариза, шикоят, протест берилса, далиллар тақдим этилса ва бошқалар) амалга оширилса.
8.2. Ариза, шикоят (протест)ни беришнинг ўтказиб юборилган процессуал муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор этмасдан, судьянинг якка ўзи томонидан ариза, шикоят (протест)ни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масала билан бир вақтда кўриб чиқилади. Илтимоснома қаноатлантирилиб, муддат тикланган тақдирда, бу ҳақида ариза, шикоят (протест)ни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги суднинг ажримида кўрсатилади. Муддатни тиклаш рад этилганда, бу ҳақида ариза, шикоят (протест)­ни қайтариш тўғрисидаги суднинг ажримида кўрсатилади.
9. Судлар назарда тутишлари лозимки, ариза, шикоят (протест)ни бериш муддатига риоя этилганлиги ҳақидаги масалани ҳал этишда, агар ариза, шикоят (протест) алоқа ташкилотига топширилган бўлса, ариза, шикоят (протест)ни бериш санаси конвертдаги штемпель ёки хат-хабарларни қабул қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат бўйича аниқланади. Ахборот тизими орқали электрон шаклдаги ариза, шикоят (протест)ни бериш санаси ва вақти бўлиб, ҳужжатнинг ахборот тизимига келиб тушганлиги ҳақидаги ҳужжат етказиб берилганлиги тўғрисидаги хабарномада қайд этилган сана ва вақт ҳисобланади.
10. ИПК 124-моддасининг биринчи қисмига кўра суд томонидан белгиланган процессуал муддатларни унинг ўзи узайтириши мумкин. Бунда назарда тутиш керакки, судлар ИПК ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатларни узайтириш ҳуқуқига эга эмаслар. Қонун ҳужжатларида процессуал муддатларни суд томонидан узайтириш назарда тутилган ҳоллар (масалан, ИПК 164-моддасининг иккинчи қисми) бундан мустасно.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Суд томонидан белгиланган процессуал муддатни узайтириш тўғрисидаги масала ишни кўраётган судья, шунингдек ишда иштирок этувчи шахснинг ташаббуси билан кўриб чиқилиши мумкин.
Ишда иштирок этувчи шахс томонидан процессуал муддатни узайтириш масаласи бўйича ташаббус билдирилган ҳолатда муддатни узайтириш учун унинг суд томонидан дастлаб белгиланган муддат давомида процессуал ҳаракатларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслигининг узрли сабаблари кўрсатилган аризаси асос бўлади.
11. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза (ИПК 143-моддасининг иккинчи қисми), даъво аризаси (ариза) (ИПК 164-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари), суд қарорини тушунтириш тўғрисидаги ариза (ИПК
190-моддасининг учинчи қисми), ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ариза (ИПК
191-моддасининг учинчи қисми), апелляция шикояти (протести) (ИПК
277-моддасининг биринчи – учинчи қисмлари), кассация шикояти (протести) (ИПК 300-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари), қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза (ИПКнинг 332-моддаси), ундирувчининг ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш тўғрисидаги аризаси (ИПК 340-моддасининг учинчи қисми), ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза (ИПК 341-моддасининг учинчи қисми), суд ҳужжати ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза (ИПК 342-моддасининг тўртинчи қисми), суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза (ИПК 344-моддасининг учинчи қисми), ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ариза (ИПК 345-моддасининг учинчи қисми), ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза
(ИПК 346-моддасининг иккинчи қисми) ИПКда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши лозим.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling