Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet189/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
17. Судлар инобатга олишлари лозимки, қўшимча далилни тақдим этиш учун процессуал муддат талаб қилинган далилнинг алоқа ташкилоти томонидан етказиб бериладиган вақт ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.
Суд томонидан белгиланган процессуал муддат тугагунига қадар ишда иштирок этувчи шахс, шунингдек суд томонидан муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбурияти юклатилган шахс муайян процессуал ҳаракатларни ўз вақтида амалга ошириш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни кўриши керак.
Агар ишда иштирок этувчи шахс, шунингдек суд томонидан муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбурияти юклатилган шахс суд томонидан белгиланган процессуал муддатда далилларни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса, у тегишли ажрим (топшириқ)ни олганидан сўнг беш кунлик муддат ичида, суд томонидан белгиланган муддат беш кундан кам бўлганда эса, суд ажримини олган кундан бошлаб зудлик билан бу ҳақида сабабини кўрсатган ҳолда судни ёзма (электрон) шаклда хабардор қилиши шарт.
18. ИПК 94-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза, ишни кўраётган судья томонидан ИПК
96-моддасининг биринчи–учинчи қисмларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Ҳакамлик судида кўрилаётган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза у иқтисодий судга келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмай, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмаган ҳолда кўриб чиқилади.
Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал этилади. Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Аммо уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
19. ИПК 171-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ асослар мавжуд бўлганда ишни кўриш кейинга қолдирилиши мумкин. Судлар шуни назарда тутиши керакки, суд мажлиси ишни кўришга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган оқилона муддатга қолдирилиши лозим, бироқ ишни кўриш муддати, қолдиришларни ҳисобга олган ҳолда ИПКнинг 164-моддасида назарда тутилган муддатлардан ошмаслиги керак.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
20. ИПК 203-моддасининг биринчи қисмига кўра иқтисодий судлов ишларини юритишнинг иштирокчилари баённома имзоланганидан кейин беш кунлик муддатда суд мажлисининг ёки процессуал ҳаракатнинг баённомаси билан танишиш ҳамда унинг тўла-тўкислиги ва тўғри тузилганлиги хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини бериш ҳуқуқига эга.
Судлар шуни инобатга олиши керакки, беш кунлик муддат баённома раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби томонидан имзоланган кундан эътиборан бошланади. Бунда, баённома суд мажлиси тугаганидан ёки алоҳида процессуал ҳаракат бажарилганидан сўнг уч кундан кечиктирмасдан раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби томонидан имзоланиши керак.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
21. Суд мажлисида эълон қилинадиган танаффуснинг муддати ИПКнинг 164 ва 221-моддаларида назарда тутилган ишни кўриш муддатига киради.
Судлар шуни ҳисобга олишлари керакки, асослантирилган ҳал қилув қарорини тузиш учун ИПК 186-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддат ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга юбориш учун ИПК 188-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган беш кунлик муддат ҳисобига киради.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
21.1. ИПКнинг 17 ва 128-моддаларига кўра ҳар бир иш бўйича муҳокама узлуксиз давом этади. Суд ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига ёки ўз ташаббусига кўра, суд мажлисида танаффус эълон қилиши мумкин. Бунда судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, мажлисда танаффус бир неча маротаба эълон қилиниши мумкин, бироқ узлуксиз танаффусларнинг умумий давомийлиги уч кундан ошмаслиги лозим, бу муддатга иш куни бўлмаган кунлар кирмайди.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling