Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ҚАРОРИ
Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли, Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли ва 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) Иқтисодий судлар томонидан лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Судларнинг эътибори лизинг шартномаларидан келиб чиқадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Лизинг тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинишига қаратилсин. 2. Қонун 2-моддасининг биринчи қисмига кўра, лизинг — молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Муддатни ҳисоблашда судлар инобатга олишлари керакки, шартномани амал қилиш муддати жорий йил муайян ойининг тегишли санасидан кейинги йил шу ойининг шу санасигача белгиланганда 12 ойга тенглаштирилган деб тан олинади (масалан, 2017 йил 5 февралдан 2018 йилнинг 4 февралгача). (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) ФК 364-моддасининг биринчи қисмида, агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланиши назарда тутилган. Судлар лизинг шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда ушбу шартномада Қонун 9-моддасининг учинчи қисмида санаб ўтилган муҳим шартлар назарда тутилган бўлиши лозимлигига эътибор қаратишлари керак. 3. ФКнинг 588-моддаси ҳамда Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин. Судлар назарда тутишлари керакки, Қонунга кўра ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас. Бундай мол-мулк лизинг объекти сифатида шартномада кўрсатилган бўлса, шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Ушбу мол-мулклар бўйича тузилган лизинг шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш суднинг ҳуқуқи эканлигидан келиб чиқиб, ушбу масала судлар томонидан муҳокама қилиниши мумкин. Шуни инобатга олиш лозимки, корхона, мулкий комплекс, бино, иншоот лизинг объекти сифатида лизинг олувчига топширилган тақдирда, лизингга берилган муддатга ер участкасининг ана шу кўчмас мулк жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур қисмига бўлган фойдаланиш ҳуқуқи ҳам лизинг олувчига ўтади. 4. ФКнинг 590-моддаси ва Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ, лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Бунда судлар инобатга олишлари керакки, лизинг объекти қиймати лизинг берувчининг ушбу мулкни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари (етказиб бериш, транспорт харажатлари, монтаж ишлари ва бошқалар)ни ўз ичига олади. 5. Судлар лизинг субъектлари томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда лизинг субъектларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақидаги қонун нормалари ҳамда шартнома шартларини чуқур ўрганишлари лозим. Бунда судлар эътиборга олишлари керакки, лизинг муносабатлари ФК 34-бобининг 6-параграфи ва Қонуннинг қоидаларига зид бўлмаган ФК 29-бобининг 1-параграфи ҳамда 34-бобининг 1-параграфи нормалари билан ҳам тартибга солинади. 6. ФК 597-моддасининг тўртинчи қисмига ва Қонун 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига кўра, лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling