Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet190/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
21.2. ИПКнинг 188-моддасига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ҳал қилув қарори ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
ИПК 222-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин уч иш куни ичида суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ИПКнинг 188-моддасида ҳамда 222-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган муддатларни ҳисоблаш суд ҳужжати эълон қилинган кундан бошланади.
Тарафларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлса, суд ҳужжати уларга мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган муддатда юборилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
21.3. ИПКнинг 197-моддасига кўра, суднинг ажрими, шунингдек устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган ажримлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажрим дахлдор бўлган бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ажрим ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
22. ИПК 189-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш масаласи суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар, яъни у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат тугагунига қадар, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ўн кунлик муддат тугагунига қадар қўйилиши мумкин.
Судлар инобатга олишлари керакки, қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш учун белгиланган муддат тикланмайди.
23. Қонуний кучга кирмаган суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ичида, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан эса ўн кун ичида берилади.
Судлар шуни инобатга олиши керакки, ўн кунлик муддатга ҳал қилув қарори қабул қилинган кун кирмайди.
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни апелляция инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт. Шуни инобатга олиш лозимки, беш кунлик муддат апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори (ажрим)ни қабул қилган биринчи инстанция судига топширилган кундан ҳисобланади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
23.1. ИПК 266-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги масала шикоят (протест)иш билан бирга судга келиб тушган кунидан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья томонидан якка тартибда ҳал қилинади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
23.2. ИПКнинг 277-моддасига асосан апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) эса у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
24. Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти (протести) бир йил давомида берилиши мумкин. Бунда кассация шикояти (протести) бериш учун белгиланган бир йиллик муддатга биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кун кирмайди.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling