Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
жамият томонидан давлат вакилини акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кун олдин ёзма шаклда хабардор қилинмаганлиги, агар давлат томонидан жамиятни бошқаришда иштирок этишга бўлган махсус ҳуқуқ жорий этилган бўлса; б) масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар бўйича: жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказишдан камида ўттиз кун олдин жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинмаганлиги; хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилмаганлиги; жамият иштирокчиларининг таклифига биноан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг дастлабки кун тартибига ўзгартишлар киритилган бўлса, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар умумий йиғилиш ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин кун тартибига киритилган ўзгартишлар ҳақида жамиятнинг барча иштирокчилари хабардор қилинмаганлиги тушунилиши лозим. 7.3. Йиғилишнинг кун тартибига киритилмаган масала бўйича қарор қабул қилиш деганда, акциядорларнинг умумий йиғилишининг кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилиш, масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар бўйича эса – жамият иштирокчиларига хабар қилинмаган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинганлигини тушуниш лозим, бундан мазкур умумий йиғилишда жамиятнинг барча иштирокчилари қатнашаётган ҳоллар мустасно. 7.4. Судлар назарда тутишлари керакки, йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий эълон қилиш талабини бузганлик учун акциядорлар умумий йиғилишининг ҳар қандай қарори эмас, балки йиллик ҳисобот тасдиқланган қароригина ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 7.5. Умумий қоидага кўра, умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб узрли сабаб билан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этмаган ва (ёки) бундай қарорга қарши овоз берган акциядор томонидан билдирилиши мумкин. Ушбу қоидадан йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий эълон қилиш тартиби бузилганлиги сабабли, умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб, агар акциядорга қарорни қабул қилиш учун овоз берган пайтида бу ҳолат маълум бўлмаган бўлса, мустасно ҳисобланади. Ушбу ҳолатда умумий йиғилишнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб қарорнинг қабул қилиниши учун овоз берган акциядор томонидан билдирилиши мумкин. 8. Ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилганлиги натижасида акциядорлик ва бошқа хўжалик жамияти томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун: акциядорлик жамиятининг корпоратив веб-сайтида жойлаштирилган ишончсиз ахборот; фонд биржасининг биржа котировкаси варағига қимматли қоғозлари киритилган эмитент томонидан фонд биржасининг расмий веб-сайтида ошкор этилган ишончсиз ахборот; аффилланган шахс томонидан жамиятни ўзининг жамият билан аффилланганлиги тўғрисида хабардор қилмаслик асос бўлиши мумкин. 8.1. Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 3-бандида жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жойлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар (ахборот) санаб ўтилган. Агар битим юзасидан низолашаётган тараф бундай битимни жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жойлаштирилган ахборотга асосланган ҳолда тузганлигини исботласа, акциядорлик жамияти билан тузилган битим жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жойлаштирилган ахборотнинг ишончсизлиги асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ҳолда битим Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 122-моддасига асосан, янглишиш таъсирида тузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилади. Судлар эътиборга олишлари лозимки, кўрсатилган асос бўйича битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни фақат янглишиш таъсирида ҳаракат қилган битим тарафи билдириши мумкин. 8.2. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 44-моддасининг саккизинчи қисмига асосан, агар эмитентнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган ахборотни мажбурий равишда ошкор қилиш фонд биржасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади. Фонд биржасининг листингига қимматли қоғозлари киритилган эмитент билан тузилган битим фонд биржасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборотнинг ишончсизлиги асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) Бундай ҳолда битим Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 122-моддасига асосан, янглишиш таъсирида тузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилади. Судлар эътиборга олишлари лозимки, кўрсатилган асос билан фақат эмитентнинг қимматли қоғозларини олди-сотдиси билан боғлиқ битим ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин ва бундай талабни фақат ушбу битимнинг тарафи билдиришга ҳақли. 8.3. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 86-моддасининг биринчи қисмига асосан, аффилланган шахс жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан, битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт. Аффилланган шахс аффилланганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилмаганлиги жамият томонидан қайд этилган Қонунда манфаатдорлик бўлган битимларни тузишга қўйилган талабларга риоя этилмаслигига олиб келади, бу эса бундай битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади. Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб акциядорлик жамияти ёки акциядор, қонунда кўрсатилган ҳолатларда эса, бошқа ваколатли органлар томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин. Судларнинг эътибори қаратилсинки, аффилланганлиги тўғрисида акциядорлик жамиятини олдиндан хабардор қилмаган аффилланган шахс билан тузилган битим, агар: аффилланган шахс билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилган акциядорнинг овоз бериши акциядорларнинг ушбу битимни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинган умумий йиғилишида унинг иштирок этишидан ёки иштирок этмаслигидан қатъи назар, овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатмаса; мазкур битимнинг тузилиши жамиятга ёки даъво билан судга мурожаат қилган акциядорга зарар етказилишига сабаб бўлганлиги ёки зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкинлиги исботланмаган бўлса; мазкур битим бўйича зарарлар битим тарафларининг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг (форс-мажор ҳолатларнинг) натижаси бўлганлиги исботланган бўлса; мазкур битимнинг кейинчалик маъқулланганлиги далиллари ишни судда кўриб чиқиш пайтида тақдим этилган бўлса, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас. 8.4. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 43-моддасининг биринчи қисмига кўра, тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас. Мазкур Қонун 43-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг эътиборига: улар, уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ва (ёки) аффилланган шахслари акцияларининг (пайлар улушларининг) йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган юридик шахслар тўғрисидаги; улар, уларнинг эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ва (ёки) уларнинг аффилланган шахслари бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган юридик шахслар тўғрисидаги; улар тузилишидан манфаатдор деб эътироф этилиши мумкин бўлган тузиладиган ёки тахмин қилинадиган битимлар тўғрисидаги ахборотни етказишлари керак. Судларнинг эътибори қаратилсинки, тузилишидан манфаатдорлик бўлган ва қайд этилган Қонуннинг 43-моддасида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган битим жамият ёки унинг иштирокчисининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 9. Судлар инобатга олишлари лозимки, акциядорлар акциядорлик жамиятининг фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилган тақдирда, акциядорларга давлат божини тўлаш муддати кечиктирилиб, бу бож кейинчалик айбдор тарафдан ундирилади. Бунда, илтимосномага акциядор томонидан унинг мулкий аҳволи давлат божини ўрнатилган тартибда тўлаш учун имконият бермаслигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг илова қилиниши талаб этилмайди. Ваколатли давлат органларининг акциядорлар, шу жумладан миноритар акциядорлар манфаатларида иқтисодий судга тақдим этган даъволари бўйича давлат божи ундирилмайди. Бундай ҳолда даъво талаблари қаноатлантирилганда давлат божи даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгардан ундирилади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling