Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet199/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 306









2016 йил 23 декабрь










Тошкент шаҳри



Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида


(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли, Олий суд Пленумининг
2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш
ва қўшимчалар билан)

Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми


(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда иқтисодий судлар (бундан буён матнда судлар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қўллаши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Судларнинг эътибори қаратилсинки, буюртмачининг мақомидан ёки молиялаштириш шартларидан келиб чиқиб (масалан, марказлаштирилган манбалар, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектларнинг қурилишида), қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидалари ҳам қўлланилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида” 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 3 июлдаги 302-сонли, “Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарорлари ва бошқалар шундай ҳужжатлар сирасига киради.
2. Қурилиш пудрати шартномаси буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
2.1. Қурилиш пудрати шартномасининг шартларини баҳолашда судлар ФК 364-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган деб ҳисобланишини инобатга олишлари лозим. Шу муносабат билан, агар қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартлар назарда тутилмаган бўлса ҳамда ушбу шартларни белгилаш имконияти бўлмаса, бундай шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Бу ҳолатда судлар низони ҳал этишда шартномадан ташқари мажбуриятларни тартибга солувчи қоидаларни қўллашлари лозим.
Судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилсин.
2.2. Шартномада муҳим шартларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги суд томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда аниқланади. Бунда, шартномада муҳим шартлар мавжуд эмаслиги ҳақидаги ўзининг важларини низонинг тарафи даъво аризасида ёки даъво аризаси юзасидан билдирилган ёзма фикрида келтириши мумкин.
Агар ишни кўриш жараёнида шартномада бундай шартларнинг мавжуд эмаслиги аниқланса, суд низо юзасидан қурилиш ишларини бажаришда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида қарор қабул қилади ва унинг асослантирувчи қисмида қурилиш пудрати шартномаси тузилмаганлигини кўрсатиб ўтади.
Судлар шуни эътиборга олиши керакки, шартнома тузилмаганлиги тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинмайди, фақат бу ҳақда ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади. Шунга кўра, шартномани тузилмаган деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилинса, бундай даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг
1-бандига асосан тугатилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling