Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Тарафлардан бири ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилиш далолатномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилганда, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади, чунки бир тарафлама далолатнома ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи далил сифатида хизмат қилиши мумкин, агар суд иккинчи тарафни далолатномани имзолашдан бош тортишини асоссиз деб топса. 9.1. ФК 646-моддасининг қоидаларига кўра, ишни қабул қилиш вақтида унинг камчиликларини аниқлаган буюртмачи бу камчиликлар ёхуд уларни тузатиш тўғрисида кейинчалик талаб қўйиш мумкинлиги далолатнома ёки қабул қилишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатда кўрсатилган ҳоллардагина уларни важ қилиб келтиришга ҳақли. Пудрат шартномасидан чекинишлар ёки ишни қабул қилишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлмаган бошқа хил камчиликлар (яширин камчиликлар), шу жумладан, пудратчи қасддан яширган камчиликлар аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Шу боис, далолатномада кўрсатилмаган бажарилган ишларнинг камчилиги бўйича низо келиб чиққан тақдирда, судлар пудрат шартномасидан чекинишлар ёки бошқа камчиликлар ишни қабул қилишнинг оддий усулида аниқланиши мумкинлигини, бу камчиликлар пудратчи томонидан қасддан яширилмаганлигини аниқлашлари лозим. Агар бундай камчиликларни ишни қабул қилиш пайтида аниқлаш мумкин бўлганлиги ёки ишлар буюртмачи томонидан текширмасдан қабул қилинганлиги аниқланса, буюртмачининг ишдаги бундай камчиликларга ҳавола қилиши пудратчининг бажарилган ишлар ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш ёхуд буюртмачининг ушбу камчиликлар билан боғлиқ талабларини қаноатлантириш учун асос бўлмайди. 9.2. ФК 646-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, буюртмачи иш қабул қилиб олинганидан сўнг унда пудрат шартномасидан чекинишлар ёки ишни қабул қилишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлмаган бошқа хил камчиликлар (яширин камчиликлар)ни, шу жумладан, пудратчи қасддан яширган камчиликларни аниқласа, улар аниқланганидан сўнг ўн кунлик муддат ичида бу тўғрида пудратчига хабар қилиши шарт. Шунга кўра, бундай камчиликлар юзасидан низо келиб чиққан тақдирда, судлар ушбу камчиликлар буюртмачи томонидан қачон аниқланганлигини ва пудратчи бу тўғрида кўрсатилган муддатда хабардор қилинганлигини аниқлашлари лозим. Агар пудратчи ўз вақтида хабардор қилинмаган бўлса ва кўрсатилган муддатнинг ўтказиб юборилганлик сабаби суд томонидан узрсиз деб топилса, буюртмачининг ишдаги бундай камчиликларга ҳавола қилиши пудратчининг бажарилган ишлар ҳақини ундириб бериш талабини қаноатлантиришни рад этиш ёхуд буюртмачининг ушбу камчиликлар билан боғлиқ талабларини қаноатлантириш учун асос бўлмайди. Агар пудратчи ишдаги камчиликлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган бўлса ҳамда буюртмачи ва пудратчи ўртасида бундай камчиликлар юзасидан низо келиб чиқса, суд истаган тарафнинг талаби бўйича экспертиза тайинлаши шарт. Бунда, судлар эътиборга олишлари керакки, агар ишдаги пудрат шартномасидан чекинишлар ёки бошқа хил камчиликлар ишни қабул қилишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлиб, бу камчиликлар ишни қабул қилиш далолатномаси ёки қабул қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда акс эттирилмаган ёхуд иш буюртмачи томонидан текширмасдан қабул қилинган бўлса, ФК 646-моддаси бешинчи қисмининг қоидалар қўлланилмайди. 9.3. Қонунда ёки қурилиш пудрати шартномасида иш натижасини қабул қилиб олишдан олдин дастлабки синов ўтказилиши кераклиги назарда тутилган бўлса ёки шартнома юзасидан бажариладиган ишнинг хусусиятидан бу келиб чиқса, ишлар натижасини топшириш ва қабул қилиш бундай синов ўтказилмасдан амалга оширилган бўлса, пудратчининг бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш рад этилади. Агар буюртмачи иш натижаси бўйича дастлабки синов ўтказилишидан бош тортса, пудратчи тегишли ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда синов ўтказишга ҳақли. Бу ҳолда, синов далолатномасида буюртмачи синов ўтказишдан бош тортганлиги тўғрисида ёзиб қўйилади. 10. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ФК 646-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ишларнинг сифати юзасидан низо келиб чиққан тақдирда, суд экспертиза тайинлаши шартлигидан фарқли равишда, фуқаролик қонун ҳужжатлари бажарилган ишларнинг ҳажми бўйича келиб чиққан низолар бўйича суднинг экспертиза тайинлашга мажбур эканлигини назарда тутмайди. Шунга кўра, агар ишлар натижаси буюртмачи томонидан қабул қилинган бўлиб, бу тўғрисида тегишли топшириш ва қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилган бўлиб, бироқ кейинчалик бажарилган ишларнинг ҳажмидан норози бўлганлиги сабабли буюртмачи томонидан ишлар қиймати тўланмаган бўлса, суд манфаатдор тарафнинг аризасига кўра бажарилган ишларнинг ҳажмини аниқлаш учун экспертиза тайинлашга ҳақлидир, агар буюртмачи бажарилган ишларнинг ҳажмига оид ўз важларини тасдиқловчи тегишли далилларни тақдим этса. Агар бажарилган ишлар ва уларни қабул қилиш ҳолати тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланмаган бўлса ва буюртмачи уларни қабул қилишни рад этиш учун бажарилган ишларнинг ҳажмидан норози бўлганлигини важ қилиб келтирса, суд манфаатдор тарафнинг аризасига кўра бажарилган ишларнинг ҳажмини аниқлаш учун экспертиза тайинлаши шарт. Пудратчи томонидан қўлланилган баҳо юзасидан низо келиб чиққанда, судлар бажарилган ишлар натижасини қабул қилиш ва топшириш далолатномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган қоидаларга риоя қилишлари лозим. 11. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ, буюртмачи қурилиш ишлар бажарилиши устидан техник назоратни амалга ошириш учун ўз вакилини тайинлашга ҳақли. Буюртмачи вакиллигини тасдиқловчи ҳужжат шартномага илова қилиниши ёки алоҳида ҳужжат шаклида тақдим этилиши мумкин. Бундай ҳужжатда вакилнинг ваколатлари кўрсатилган бўлиши керак. Судлар инобатга олишлари керакки, агар бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) далолатномаси бундай ҳужжатни имзолашга ваколати мавжуд бўлмаган буюртмачининг вакили томонидан имзоланган бўлса, ушбу далолатнома ишлар натижаси буюртмачи томонидан қабул қилинганлигини англатмайди. Бироқ, буюртмачи ишлар натижасини топшириш ва қабул қилиш далолатномасини имзолашдан бош тортса ва суд далолатномани имзолашдан бош тортиш сабабларини асоссиз деб топса, буюртмачининг вакили томонидан имзоланган далолатнома пудратчи томонидан бажарилган ишлар (қилинган харажатлар)ни тасдиқловчи далиллардан бири сифатида қабул қилиниши мумкин. 12. ФКнинг 667-моддасига мувофиқ, агар пудрат объекти нобуд бўлса ёки шикастланса, объект қабул қилиб олингунга қадар унинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан шикастланиш хавфи пудратчи зиммасида бўлади. Бироқ, судлар инобатга олишлари керакки, агар буюртмачининг объектни (бажарилган ишни) қабул қилишдан асоссиз бош тортиши объектни (ишни) топширишни кечиктирилишига олиб келса ва объектнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши объектни (ишни) қабул қилиши лозим бўлган пайтдан кейин содир этилган бўлса, бу қоида қўлланилмайди. 13. ФК 682-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунда ёки шартномада бошқача кафолат муддати назарда тутилган бўлмаса, кафолат муддати объект буюртмачи томонидан қабул қилинган кундан бошлаб ўн йилни ташкил этади. Судлар кафолат муддатини ҳисоблашда шартномада назарда тутилган кафолат муддати шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган муддатдан кам бўлмаслигига эътибор қаратишлари лозим. Буюртмачи кафолат муддати ўтганидан кейин ҳам ишнинг камчиликлари юзасидан талаб билдириши мумкин, агар бундай камчиликлар ишни бажариш пайтида пудратчи томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилиши натижасида рўй берганлигини исботласа. 14. Агар қурилиш пудрати шартномасида бажарилган иш ҳақининг бир қисмини кафолат муддати тугаганидан кейин тўлаб берилиши назарда тутилган бўлса, пудратчи ушбу муддат тугагунга қадар бажарилган иш ҳақини тўлиқ ҳажмда тўлаб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Шунга кўра, кафолат муддати тугагунига қадар бажарилган ишларнинг ҳақини тўлиқ ундириш сўралган ҳолда, судлар пудратчининг талабини кафолат муддати тугаганидан кейин тўланиши лозим бўлган суммани чегириб ташлаган ҳолда қаноатлантиришлари лозим. 15. Судлар пудратчининг тежами билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, ФКнинг 637-моддасига кўра, пудратчининг амалдаги харажатлари иш баҳосини аниқлаш вақтида (смета тузилаётганда) назарда тутилган харажатлардан кам бўлган ҳолларда, агар шартномада тақсимлашнинг бошқа тартиби назарда тутилмаган бўлса, башарти буюртмачи пудратчининг тежами бажарилган иш сифатига (шу жумладан, фойдаланилган қурилиш материалларининг сифати, ишларнинг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги) таъсир этганлигини исботлай олмаса, пудратчи ишлар учун пудрат шартномасида кўрсатилган баҳо бўйича ҳақ олиш ҳуқуқини сақлаб қолишига эътибор қаратишлари лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 135-сонли қарори билан тасдиқланган Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги ва шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалганлиги учун пудратчи ташкилотни буюртмачи томонидан мукофотлаш тартибининг 1.4-бандига кўра, шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалиши тендер савдолар асосида белгиланган шартнома нархи билан амалдаги харажатлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади. Ушбу маблағлар мукофот сифатида пудратчи ташкилот ихтиёрида қолади. Ушбу Тартибнинг 2.5-бандида қабул қилиш комиссиясининг объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлигини белгиланган тартибда тасдиқловчи далолатномаси объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги учун мукофотлашга маблағ ўтказиш учун асос ҳисобланиши, 2.6-бандида эса - объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги учун ишларни бажарувчиларга мукофотлаш маблағларини ўтказиш пудрат шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилиши белгиланган. Шу боис, судлар пудратчининг тежами шартномада назарда тутилган барча пудрат ишлари бажарилганлигидан сўнг аниқланиши мумкинлиги, пудратчининг тежами билан боғлиқ маблағларни ундириш тўғрисидаги талаб шартномада назарда тутилган барча пудрат ишлари бажарилгандан кейин қўйилиши мумкинлигини инобатга олишлари лозим. Бунда, буюртмачи пудратчининг тежами бажарилган иш сифатига таъсир этганлигини исботлай олмаса, бундай талаб қаноатлантирилиши мумкин. 16. Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи томонидан берилган материаллар ва ускуналар қолдиғи пудратчи томонидан қайтарилмаганда, буюртмачи пудратчида қолган материал ва ускуналарнинг қийматини инобатга олган ҳолда бажарилган ишлар учун тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ҳақли. 17. Шартномада буюртмачининг пудратчи томонидан бажарилган ишларнинг қийматидан неустойкани ушлаб қолиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлиши мумкин. Агар шартномада бундай шарт мавжуд бўлиб ва буюртмачи томонидан бажарилган ишларнинг қийматидан неустойка ушлаб қолинган бўлса, пудратчи буюртмачи томонидан неустойка асоссиз ушлаб қолинган деб ҳисоблаган тақдирда, у ушлаб қолинган пул маблағини ундириш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. 18. Агар пудрат шартномаси бўйича пудратчи мажбуриятни бажариш муддатини кечиктирилишига йўл қўйса, буюртмачи кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня ундириш талаби билан бирга, мажбуриятнинг бажарилмаган қисмини бажаришни пудратчининг зиммасига юклашни талаб қилишга ҳақли. Пудратчи қурилиш пудрати шартномаси бўйича ўз мажбуриятини кечиктириб бажарганлиги учун жавоб бермайди, агар бундай кечиктириш буюртмачининг ўз муқобил мажбуриятларини бажарилмагани натижасида юзага келган бўлса. 19. ФКнинг 234 ва 354-моддаларига кўра, мажбуриятларнинг келиб чиқиш асосларидан бири шартнома бўлиб, унинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. ФК 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Шунга кўра, судлар эътиборга олишлари лозимки, ёрдамчи пудратчининг бош пудратчига нисбатан бажарилган ишлар ҳақини ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни кўриш жараёнида, субпудрат шартномасида бажарилган ишлар ҳақи буюртмачи томонидан бош пудратчига пул маблағлари ўтказилганидан сўнг тўлаб берилиши белгиланган бўлиб, лекин пул маблағлари буюртмачидан келиб тушмаганлиги аниқланган ҳолда, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади. Агар шартномада бундай шарт назарда тутилмаган ҳамда ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилган ишлар ҳақини тўлаш муддати белгиланмаган бўлса, буюртмачи томонидан объектни молиялаштириш амалга оширилмаганлиги ёрдамчи пудратчининг бош пудратчидан бажарилган ишлар ҳақини ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилиш учун асос бўлмайди. 20. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 17-бандига кўра, давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан хўжалик судларида давлат божи тўловидан озод қилинган. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling