Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Судлар акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан улар ҳақидаги ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда амалга оширилган (қабул қилинган) битимларни (қарорларни) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда ахборотни ошкор қилиш ҳақидаги талаблар: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси; «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги ҳамда «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сонли қарори билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатга олинган Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларида назарда тутилганлигини инобатга олиши зарур. Судлар инобатга олишлари лозимки, мазкур қарорда акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари — қимматли қоғозлар эмитентларининг қарорлари, битимлари юзасидан низолашилаётганда судлар томонидан ахборотни ошкор қилишга оид талабларни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари нормаларининг қўлланилиши тўғрисида тушунтириш берилган. 2. Ахборотни ошкор қилиш деганда, қимматли қоғозлар бозорида манфаатдор шахсларнинг ахборотни қайси мақсадда олишидан қатъи назар, ахборотдан унинг топилиши ва олинишини кафолатлайдиган шаклларда фойдаланишини таъминлаш тушунилади. Судларнинг эътибори қаратилсинки, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 43-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари, шу жумладан, микрофирмалар ва кичик корхоналар ахборотни: оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш; ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа ахборот тақдим этиш орқали ошкор қилади. 3. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига мувофиқ, эмитент (давлат қимматли қоғозлари эмитенти бундан мустасно) ахборотни: қимматли қоғозлар эмиссия рисоласида; эмитентнинг йилнинг ҳар чорагидаги ва йиллик ҳисоботида; эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисидаги хабарларда ошкор қилади. Бунда, эмитент деганда, эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс тушунилади. 4. Қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг мазмунига, эмитентнинг йилнинг ҳар чорагидаги ва йиллик ҳисоботига талаблар ҳамда эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактларнинг рўйхати «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасида келтирилган. Эмитентнинг йилнинг ҳар чорагидаги ва йиллик ҳисоботининг мазмунига, эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактларга қўшимча талаблар ҳамда муҳим фактларнинг юзага келиш пайти Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари билан белгиланган. Судларнинг эътибори қаратилсинки, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг юқорида кўрсатилган моддасида келтирилган ошкора қилинадиган маълумотлар рўйхати тугал эмас, чунки эмитент қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ахборотни ҳам ошкор қилиши мумкин. 4.1. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ: жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади (20-модда); жамият акцияларнинг ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларига акцияларни ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда, қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган жамиятнинг бошқарув органи томонидан белгиланган жойлаштириш нархи бўйича олишни таклиф этиши шарт (36-модданинг биринчи қисми); акциялар олинадиган муддат бошланишига кечи билан ўн кун қолганда жамият муайян турдаги акцияларининг эгалари бўлган акциядорларни жамият томонидан акциялар олиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали хабардор этиши шарт (37-модданинг еттинчи қисми); жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, қайтариб сотиб олиш нархи ва қайтариб сотиб олишни амалга ошириш тартиби тўғрисида хабардор этиши шарт (41-модданинг биринчи қисми); жамият жамиятнинг акциядорлари реестрини шакллантириш тўғрисидаги топшириқларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳақида Марказий депозитарийни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт (44-модданинг иккинчи қисми); жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади (55-модда); акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида йигирма бир кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Корпоратив ахборотнинг ягона порталида, жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади (62-модданинг биринчи қисми); Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling