Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet181/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
5. Судларга тушунтирилсинки, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлиси ИПКнинг 10-моддасига асосан ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган суд иштирокчиларининг таржимон ёрдамида суд ишларида иштирок этиш ҳамда ўз она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
Бунда таржимон билан таъминлаш видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашувчи ёки иш иш юритувида бўлган иқтисодий суд томонидан амалга оширилади. Таржимон билан таъминлаш видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашувчи иқтисодий суд томонидан амалга оширилганда, ушбу суд таржимонга ИПК 59-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтирганлиги ҳақида тилхат олади ва ишни кўраётган судга юборади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
6. ИПКнинг 166-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишлари мумкин.
Судлар эътиборга олишлари керакки, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларининг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишлари уларнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади.
6.1. Судларга тушунтирилсинки, ишда иштирок этувчи шахсларнинг барчаси битта маъмурий-ҳудудий бирлик (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри, туман, шаҳар), яъни ишни кўраётган иқтисодий суд жойлашган ҳудудда жойлашган бўлса-да, бошқа суд биносидан туриб видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш учун судга илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
6.2. ИПК 166-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг видеоконференцалоқа режимида иқтисодий суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи ишни судда кўришга тайёрлаш ёки ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги ажримда кўрсатилади.
6.3. Ишни судда кўришга тайёрлаш ёки ишни кўришни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги ажримда ишни кўраётган суд жойлашган ҳудуддан ташқарида бўлган ишда иштирок этувчи шахсларга ишни кўраётган судга ҳозир бўлиш йўли билан суд мажлисида бевосита иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда улар жойлашган ҳудуддаги иқтисодий судга ҳозир бўлиш йўли билан видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи тушунтирилади.
6.4. Ишни судда кўришга тайёрлаш ёки ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахслардан ташқари видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган тегишли иқтисодий суд(лар)га юборилади.
6.5. Ишда иштирок этувчи шахслар ишни судда кўришга тайёрлаш ёки ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги ажримни олгандан сўнг, ишни кўраётган ёки видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд(лар)га видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишга хоҳиши ҳақида оғзаки ёки ёзма шаклда маълум қилишга ҳақли. Бироқ, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан бундай маълумотнинг тақдим этилмаслиги уларни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
6.6. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг бири томонидан видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга эътироз билдирилиши ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни видеоконференц­алоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди, ИПК 11-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
7. ИПК 165-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иш хўжалик судининг мажлисида кўрилади. Иқтисодий суднинг мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.
Иш муҳокамаси ИПКнинг 165-моддаси қоидаларига асосан, ушбу бандда назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
7.1. Ишни кўраётган суд ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларининг ишни кўраётган судда ва суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судга ҳозир бўлганликларини ҳамда уларнинг ваколатларини текширади. Бунда ишни кўраётган суд мазкур шахсларнинг видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судда ҳозир бўлганликларини ва уларнинг ваколатларини ушбу судга тақдим қилинган ва белгиланган тартибда алоқа воситалари орқали узатилган ҳужжатларни ўрганиш ва баҳолаш йўли билан текширади.
7.2. Ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судга келмаган ҳолларда, ишни кўраётган суд, процесс иштирокчилари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган тақдирда, суд мажлисини оддий режимда ўтказади ёхуд иш кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақида ажрим чиқаради.
7.3. Мажлисга раислик қилувчи судья ишда иштирок этувчи шахсларга ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек Низомда назарда тутилган видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ техник хусусиятларни тушунтиради.
7.4. ИПК 168-моддасининг биринчи қисмига кўра, иқтисодий суд ишни кўришда иш бўйича далилларни текширади, хусусан ёзма далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради.
Шу сабабли, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлиси давомида тақдим этилган ёзма далиллар, ёзма шаклда берилган илтимосномалар видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суднинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ходими томонидан сканер ускунаси ва алоқа воситалари орқали ишни кўраётган судга дарҳол юборилади.
7.5. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан суд муҳокамаси давомида тақдим этилган ва ишни кўраётган суд томонидан қабул қилинган ашёвий далиллар (видеоёзув, аудиоёзув, фотография ва бошқалар)ни техник воситалар ёрдамида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ходим намойиш этади.
7.6. Суд муҳокамаси давомида ишда иштирок этувчи шахслар томонидан видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судга тақдим этилган ёзма, ашёвий ва бошқа далиллар кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан илова қилинаётган ҳужжатлар ёки бошқа далилларнинг рўйхати кўрсатилган ҳолда кузатув хати билан Давлат фельдъегерлик хизмати орқали ишни кўраётган судга юборилади.
7.7. Суд муҳокамаси давомида видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судга тақдим этилган ёзма, ашёвий ва бошқа далиллар ишни кўраётган судга келиб тушгандан сўнг суд мажлиси котиби томонидан белгиланган тартибда иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
8. ИПК 11-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, давлат сирларини ёки тижорат сирини сақлаш зарур бўлган тақдирда, ишни ёпиқ мажлисда кўришга йўл қўйилади. Шу муносабат билан судлар инобатга олишлари керакки, тарафлар томонидан ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш ҳақида илтимоснома берилган ва у суд томонидан қаноатлантирилган ҳолда ёки ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун бошқа зарурият туғилганда суд мажлиси фақат оддий режимда ўтказилиши мумкин, чунки видеоконференцалоқа режимида ёпиқ суд мажлисини ўтказишга йўл қўйилмайди.
9.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling