Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet175/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
5 — 6. (5 6-бандлар Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
30 сентябрдаги 286-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган.)

7. Судларнинг эътибори жамият директори, жамият бошқаруви аъзолари, ­ишончли бошқарувчи ҳамда жамият ўртасида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 79-моддасининг саккизинчи қисмига асосан тузилган шартнома бўйича юзага келадиган низо жамият фаолиятидан келиб чиқса-да, иқтисодий судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин, чунки ушбу низо меҳнат муносабатларидан келиб чиқади. Худди шу қоида масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор) ҳамда жамият ўртасида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 39-моддасининг иккинчи қисмига асосан тузилган шартнома бўйича юзага келган низоларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Агар акциядор айни вақтда жамиятнинг ходими бўлиб, меҳнатга оид низо юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилган бўлса, бундай даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилиши, агар ушбу ҳолат ишни кўриш жараёнида аниқланса, ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилиши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
8. Судлар инобатга олишлари керакки, мазкур тоифадаги ишлар бўйича ИПКнинг 94-моддасида кўрсатилган даъвони таъминлаш чоралари қўлланилади. Бунда даъвони таъминлаш чоралари арз қилинган талабларга мос келиши, яъни бевосита низо предметига боғлиқ, даъво талабларига мутаносиб, суд ҳужжати ижросини таъминлаш учун керакли ва етарли бўлиши лозим.
9. Судларнинг эътибори хўжалик ширкати зиммасига унинг бошқарув органлари ваколатига кирадиган мажбурият (масалан, устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ёки камайтириш, жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш)ни юклаш ҳақидаги даъво талаби, ушбу мажбурият қонун ҳужжатлари билан ширкат бошқарув органининг ваколатига киритилганлиги сабабли, рад этилиши лозимлигига қаратилсин.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
10. «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ширкат ишларини юритиш бўйича бир ёки бир неча иштирокчига берилган ваколатлар, асослар мавжуд бўлган тақдирда, хусусан ваколатли шахс (шахслар) ўз ваколатларини қўпол равишда бузган ҳолларда ёки унинг (уларнинг) ширкат ишларини юритишга қобилиятсизлиги аниқланганда, ширкатнинг бир ёки бир неча бошқа иштирокчиларининг талабига биноан суд томонидан тугатилиши мумкин. Суднинг ҳужжати асосида ширкатнинг таъсис шартномасига зарур ўзгартишлар киритилади.
Судларга тушунтирилсинки, иштирокчининг ваколатини тугатиш ҳақидаги даъво аризаси билан ҳар қандай иштирокчи (иштирокчилар) у(лар)нинг жамият устав фондидаги улуши ҳамда айнан ушбу масала бўйича умумий йиғилиши қарори мавжудлигидан қатъи назар, мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
11. «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 22-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, ширкат иштирокчилари бирор-бир иштирокчини қолган иштирокчиларнинг бир овоздан қабул қилган қарорига кўра ва бунга асослар мавжуд бўлган тақдирда, хусусан ана шу иштирокчи ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузган ҳолларда ёки унинг ширкат ишларини юритишга қобилиятсизлиги аниқланганда, ширкатдан суд тартибида чиқариб юборишни талаб қилишга ҳақлидирлар.
12. Судлар иштирокчиларнинг ваколатларини тугатиш, иштирокчини ширкатдан чиқариш ҳақидаги низоларни кўриш жараёнида мазкур иштирокчининг ваколатларини ширкатнинг таъсис ҳужжатларини ўрганган ҳолда аниқлашлари лозим. Бунда жавобгарнинг (жавобгарларнинг) ўз ваколатларини қўпол равишда бузганлиги ёки унинг (уларнинг) ширкат ишларини юритишга қобилиятсизлигини исботлаш даъвогар (даъвогарлар)нинг мажбурияти ҳисобланади.
13. Судлар акцияларнинг ҳаммасини ёки муайян қисмини акциядорлик жамияти томонидан қайтариб сотиб олиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан фақат «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган овоз берувчи акцияга эга бўлган акциядорлар мурожаат қилишга ҳақлилигини назарда тутишлари лозим.
Жамиятни қайта ташкил этиш, жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш, йирик битим тузиш, жамият уставига овоз берувчи акция эгаси бўлган акциядорнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш ҳақида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилишда, башарти акциядор қайд этилган масалалар бўйича ёқлаб овоз берган бўлса ёхуд бу масалалар бўйича овоз беришда узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, акциядорнинг ўзига қарашли акцияларини қайтариб сотиб олиш мажбуриятини жамиятга юклаш ҳақидаги талабини қаноатлантириш рад этилади.
Даъвогарнинг акциядорлар умумий йиғилишида қатнашмаганлигининг сабабларини аниқлашда, судлар у йиғилишни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинганлигини текширишлари лозим.
13.1. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, акциядорнинг ўзига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги талабини акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан кечи билан ўттиз кун ичида жамиятга тақдим қилишлари керак. Ушбу талаб ёзма шаклда берилиши ва унда акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган манзили) ҳамда у қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган бўлиши керак. Бунда қайд этилган ўттиз кунлик муддат низони судгача ҳал этиш муддати ҳисобланишини назарда тутиш лозим. Судлар бундай даъволарни кўриш жараёнида акциядор томонидан талабнома жамиятга қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида юборилганлигини текширишлари лозим. Агар талабнома ушбу муддат ичида юборилган бўлмаса, даъво бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 8-бандига асосан тугатилиши лозим.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ўттиз кунлик муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядордан акцияларни ўн кун ичида сотиб олиши шарт.
Судлар эътиборга олишлари керакки, ўн кунлик муддатни ҳисоблаш акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ўтганидан сўнг бошланади.
Агар ҳал қилув қарорини қабул қилиш пайтида мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган муддатлар ўтмаган бўлса, акцияларни қайтариб сотиб олиш ҳақидаги мажбуриятни юклаш тўғрисидаги даъво талаби жамият томонидан мажбуриятни бажариш муддати келмаганлиги сабабли, рад этилиши лозим. Ушбу асос билан даъво талабининг рад этилганлиги мажбуриятни бажариш муддати келгач, даъвогарнинг айни даъво талаби билан судга қайтадан мурожаат қилишига тўсқинлик қилмайди.
13.2. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги даъвони қаноатлантиришда сотиб олишга ажратиладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган кундаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас, бундан жамиятнинг ўзгартирилиши ҳолатлари мустасно. Шу муносабат билан акцияларни қайтариб сотиб олиш ҳақидаги мажбуриятни юклаш тўғрисидаги талабни кўришда судлар назарда тутишлари керакки, бундай даъво талаби фақат жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошмаган миқдорда қаноатлантирилиши мумкин, бундан жамиятнинг ўзгартирилиши ҳолатлари мустасно.
14. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 60-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, агар акциядор узрли сабабларга кўра акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этмаган акциядор томонидан акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризаси берилганда, судлар даъвогар мазкур йиғилишда иштирок этмаганлигининг сабабини аниқлашлари, йиғилишда иштирок этилмаганлигининг сабаби узрли деб топилганда эса, умумий йиғилиш қарорининг қонунийлигини текширишлари, бундай сабаблар узрли деб топилмаганда эса, даъвони қаноатлантиришни рад этишлари лозим.
Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, йиғилишда иштирок этиб, низоли масала юзасидан қабул қилинган қарорни ёқлаб овоз берган шахс ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга мурожаат қилганда, унинг талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим, акциядорнинг алдаш, зўрлик, қўрқитиш таъсирида овоз берганлиги ҳолатлари бундан мустасно.
14.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори у қонун ҳужжатларига зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонун ҳужжатлари ва жамият уставида белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
15. Судларга тушунтирилсинки, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддасида назарда тутилган талаблардан ташқари бошқа талаблар бўйича умумий даъво муддати (уч йил) ҳисобланади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling