Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet173/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
19. ИПК 56-моддасининг учинчи қисмига кўра, суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари) била туриб нотўғри хулоса берганлиги учун жиноий жавобгар бўлади. Шу муносабат билан суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари) жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади ва бу ҳақда суднинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримида кўрсатилади.
Ушбу модда тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, эксперт хулосаси тушунарли бўлмаган тақдирда, ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши, ўзи берган хулосани тушунтириши, қўшимча саволларга жавоб бериши учун суд экспертни суд мажлисига чақиришга ҳақли.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
20. ИПК 74-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд эксперти хулосаси суд томонидан бошқа далиллар билан бир қаторда, ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳоланади.
Эксперт хулосасини баҳолашда суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари)нинг малакаси, тарафларнинг манфаатларига риоя қилинганлиги, тадқиқотда қўлланилган усулларнинг ишончлилиги, суд томонидан қўйилган саволларга берилган жавобларнинг асослантирилганлиги ҳисобга олиниши лозим.
Экспертнинг хулосаси ноаниқ бўлган, шунингдек у тахминларга асосланган тақдирда, хулоса суд томонидан далил сифатида баҳоланиши мумкин эмас. Бундай ҳолда суд ҳал қилув қарори (қарор, ажрим)да хулосанинг далил сифатида қабул қилмаганлиги сабабларини асослаб бериши шарт.
21. Судларга тушунтирилсинки, илгари кўрилган бошқа иш бўйича берилган экспертиза хулосаси кўриб чиқилаётган иш бўйича экспертиза хулосаси сифатида тан олинмайди. Лекин, экспертиза хулосаси кўрилаётган ишга бевосита алоқадор бўлса, у бошқа далиллар билан бир қаторда далил сифатида баҳоланиши мумкин.
22. Экспертиза қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўтказилиши лозим.
Йўриқноманинг 12-бандига мувофиқ, экспертизани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига юкланган тақдирда, экспертизани ўтказиш муддатлари унинг мураккаблиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўттиз кун ичида белгиланади.
Экспертизанинг ҳажми ва мураккаблиги, шунингдек суд экспертининг иш ҳажмидан келиб чиқиб экспертиза ўтказишнинг қуйидаги муддатлари белгиланиши ­мумкин:
кам объектли ва мураккаб бўлмаган текширув ўтказишга доир материаллар бўйича — ўн кунгача;
кўп объектли ёки мураккаб текширувлар ўтказишга доир материаллар бўйича — йигирма кунгача;
кўп объектли ва мураккаб текширувлар ўтказишга доир материаллар бўйича — ўттиз кунгача бўлган муддат белгиланиши мумкин.
Экспертизани ўтказишни ўттиз кун мобайнида бажариш мумкин бўлмаган тақдирда, экспертиза муассасаси раҳбари муддат ўтишидан уч кун олдин асосланган хулоса тузади ва бу тўғрида экспертизани тайинлаган органга (шахсга) ёзма равишда хабар қилади ҳамда улар билан келишган ҳолда қўшимча муддатни белгилайди.
Судлар инобатга олишлари лозимки, Намунавий низомнинг 7-бандига кўра, экспертизани ўтказиш муддатлари материаллар экспертиза муассасасига тушган кундан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади ва улар экспертиза муассасаси раҳбари томонидан экспертизани тайинлаган орган (шахс)га юборилган кунда тугайди.
23. Судларга тушунтирилсинки, ИПКнинг 117-моддаси мазмунига кўра, экспертиза ўтказиш учун тўланиши лозим бўлган сумма экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилган ишда иштирок этувчи шахс томонидан, агар иккала томон бундай илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса, ушбу сумма уларнинг ҳар иккаласи томонидан суднинг депозит ҳисобварағига олдиндан тенг миқдорда ўтказилиши керак.
Депозит ҳисобварағига олдиндан ўтказиладиган сумманинг тахминий миқдори суд томонидан аниқланади, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳоллар бундан мустасно. Тўланадиган узил-кесил сумма хулоса судга тақдим этилгандан сўнг аниқланади.
Мазкур Пленум қарори 3-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда суднинг ташаббуси билан экспертиза тайинланган тақдирда, уни ўтказиш учун тўланадиган сумма суднинг депозит ҳисобварағидан ўтказилиб, у ишни кўриш натижалари бўйича тарафлар ўртасида ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ тақсимланади ва ундирилади.
24. Судларга тушунтирилсинки, Намунавий низом 8-бандининг учинчи хатбошисига кўра, экспертизани ўтказиш бўйича харажатлар тўланмаганлиги материалларни экспертиза ўтказмасдан қайтариш учун асос бўлади. Шу боис, экспертизани ўтказиш бўйича харажатлар тўланмаганлиги сабабли тегишли материаллар экспертиза ўтказилмасдан судга қайтарилган тақдирда, суд экспертиза ўтказиш бўйича харажатларнинг тўланганлик ёки тўланмаганлик ҳолатини текшириши лозим. Бундай харажатлар тўланмаган ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг уларни тўлашга имкони бўлмаган тақдирда, низо ишдаги мавжуд далиллар асосида кўриб чиқилади.





Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling