Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet210/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарори таҳририда.)

ИПК 2032-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ишлардан ташқари, даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин, ИПКда соддалаштирилган тартибда кўриш мумкин бўлмаган ишлар бундан мустасно.


Бундай ҳолларда даъвогарнинг илтимосномасига жавобгарнинг ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишга розилигини тасдиқловчи далиллар илова қилинади. Жавобгарнинг розилигини тасдиқловчи далил тариқасида унинг муҳр билан тасдиқланган (муҳр мавжуд бўлганда) ёзма розилиги тушунилади. Шу билан бирга, ишни соддалаштирилган тартибда кўриш учун расмийлаштирилган даъво аризаси кўчирма нусхаси жавобгарнинг ваколатли вакили томонидан қабул қилиб олинган
ҳамда у томонидан даъво аризасининг кўчирма нусхасида ишни соддалаштирилган тартибда кўришга розилиги тўғрисида ёзув киритганлиги ва унинг имзоси муҳр билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланганлиги ҳам етарли ҳисобланади.
ИПК 2032-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган асослар мавжудлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриш учун иш юритишга қабул қилинган ва иш қўзғатилганидан кейин текширилади.
Судлар шуни инобатга олишлари керакки, даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни тақдим этиш учун ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган ўн беш кунлик муддат даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга топширилган кундан бошлаб ҳисобланади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилганда, даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта хабарномаси бланкасида кўрсатилган санада олинган деб ҳисобланади. Агар даъво аризасининг кўчирма нусхаси топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатда бундай сана кўрсатилмаган бўлса, ўн беш кунлик муддат даъво аризаси судга келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилиши, жавобгар даъво аризасининг кўчирма нусхаси олинган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли эканлиги, иш юзасидан суд муҳокамаси ўтказилмасдан, тарафлар чақиртирилмасдан ва уларнинг тушунтиришлари эшитилмасдан ҳал қилув қарори қабул қилиниши кўрсатилиши лозим.
Судларга тушунтирилсинки, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарорини тузишда ИПКнинг 21-бобида назарда тутилган суд мажлиси билан боғлиқ умумий қоидалар қўлланилмайди. Бундай хал қилув қарорининг баён қисмида жавобгарнинг даъво аризаси юзасидан ёзма фикри мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, агар мавжуд бўлса, унинг мазмуни кўрсатилиши шарт.
ИПК 2035-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига асосан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ихтиёрий ижро этилмаган тақдирда, ундирувчининг аризасига асосан ижро варақаси
ИПК 336-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган муддатда берилади. Бюджетга маблағларни ундириш учун ижро варақаси ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг суд томонидан берилиши
ва қарздор турган жойдаги давлат ижрочисига юборилиши керак.
Судларга тушунтирилсинки, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда, иш умумий тартибда кўрилади.
44. ИПКнинг V бўлимида назарда тутилган аризалар, агар ИПКда тўғридан-тўғри бошқа қоида белгиланмаган бўлса, иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари қайси инстанция суди томонидан қабул қилинганидан қатъий назар, ушбу ишни биринчи инстанция судида кўрган судга берилади ва у томонидан кўриб чиқилади.
45. Судлар инобатга олишлари лозимки, ИПКнинг 347-моддасида белгиланган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар, ҳисоб-китобдаги янглишишлар билан берилган, шунингдек ўзгартирилган (бекор қилинган) суд ҳужжати асосида берилган ижро варақасини чақириб олиш ва унинг ўрнига янги ижро варақасини бериш қоидаси суд буйруғига ҳам татбиқ этилади.




Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling