Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet118/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар шартнома тузиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ишларни кўраётганда ИПКнинг 183-моддасига мувофиқ шартнома тузиш ёки уни ўзгартириш вақтида келиб чиққан низо бўйича ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида шартноманинг ҳар бир низоли шарти бўйича қабул қилинган қарор кўрсатилиши, шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги низо бўйича эса тарафлар қандай шартларда шартнома тузишга мажбурлиги ҳолати аниқ ифодаланиши лозимлигини назарда тутишлари керак.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
5. Хўжалик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш, бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар Қонуннинг 10-моддасида кўрсатилган шартлар кўзда тутилган ёки тутилмаганлигига алоҳида эътибор қаратиб, бу шартларнинг кўрсатилмаслиги шартнома шартлари бир тараф томонидан бажарилмаган ҳолларда уни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқий асосларни қўллашда мажбуриятни бажарган инсофли тарафни ҳимоя қилиш воситаларининг камайишига олиб келишини инобатга олишлари ҳамда бундай шартномани тузган мансабдор шахсларнинг тегишли равишда жавобгарликка тортилишига асос бўлишини эътиборга олишлари зарур. Аммо, бу шартларнинг шартномаларда кўрсатилмаслиги шартномани ҳақиқий эмас, деб топишга асос бўла олмайди.
Шартномада қонун ҳужжатларида кўрсатилган ёки тарафлардан бирининг талабига кўра келишиб олиниши зарур бўлган барча шартлар, яъни асосий шартлар кўрсатилмаган бўлса ва уларни белгилаш учун имконият бўлмаса, шартнома тузилган, деб ҳисобланмайди. Бундай ҳолда келиб чиққан низолар бўйича судлар шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинмасдан (оғзаки келишув асосида) мажбуриятлар бажарилишига оид қоидаларни қўллашга ҳақлидирлар.
6. ФКнинг 356-моддасига биноан, ҳақ тўлаш назарда тутилган шартномаларда баҳо кўрсатилмаган ва шартнома шартлари бўйича уни белгилаш имкони бўлмаган ҳолларда судлар шартномани бажармаганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар (ишлар, хизматлар) учун ўша жойда мавжуд бўлган ўртача бозор баҳоси бўйича ҳақ тўланишини белгилашлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Шартномада мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки муддат талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, у ҳолда ФК 242-моддасига мувофиқ, мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
8. Хўжалик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларнинг судга тааллуқлилиги масаласини ҳал этиш ва судда кўришда қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик ҳақидаги (ФК 115-моддаси), янглишиш таъсирида тузилган (ФК 122-моддаси), алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган (ФКнинг 123-моддаси), қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган (ФКнинг 124-моддаси) битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги умумий қоидалар хўжалик шартномаларига нисбатан ҳам татбиқ этилишига эътибор қаратилмоғи лозим.
Фуқаролик кодексининг 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек, ҳуқуқ-тарғибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимлар ФКнинг 114-моддасига биноан, ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатлардан ташқари, бошқа ҳеч қандай юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий ҳисобланмайди.
Башарти, шартнома шартларини белгилаш ва уларга қўшимчалар киритиш маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ёки бошқа идораларнинг тазйиқи билан мажбуран амалга оширилган бўлса, бундай шартнома суд томонидан ФКнинг 123-моддасига мувофиқ, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling