Збекистон Республикаси
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР БЎЙИЧА ЧИҚАРИЛГАН ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМ ҚАРОРЛАРИ
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида (Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 176-сонли, 2015 йил 13 мартдаги 277-сонли, 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли, 2016 йил 23 декабрдаги 307-сонли ва Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори, Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) (қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда) LexUZ шарҳи (Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 176-сонли қарори асосида киритилган қўшимча ва ўзгартиришлари билан) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни (кейинги матнларда — Қонун) бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида вужудга келаётган мазмунан янги иқтисодий муносабатларни тартибга солишда ҳамда шартнома интизомини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, шартномалар тузиш тажрибасига етарлича эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш, турли хил таъминотчи, тайёрловчи монопол корхона ва ташкилотлар билан шартномавий муносабатларда уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу Қонуннинг тутган ўрни беқиёсдир. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling