Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet124/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
9. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори билан 9-банд чиқариб ташланган.)
10. Судларга тушунтирилсинки, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қабул қилишда шуни назарда тутиш керакки, аризада янги очилган ҳолатларнинг мавжудлигини тасдиқловчи асослар мавжуд бўлиши лозим. Аризага зарурий бўлган далиллар, хусусан, кўрсатилган ҳолатлар санасини аниқлаш имконини берувчи ҳужжатлар илова қилиниши керак. Бундай ҳолатларнинг аниқланганлик куни бўлиб, шу ҳолатларнинг аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлган кун ҳисобланади. Агар янги очилган ҳолатлар ҳукм, суднинг ҳал ҳилув қарори, бошқа органнинг қарори билан боғлиқ бўлса, унда янги очилган ҳолат суд ҳужжатларини қабул қилиш учун асос бўлган ҳолатга мазмунан қарама-қарши ҳужжатларнинг қонуний кучга кирган куни ёки ҳукм, ҳал қилув қарори ва қарорнинг қонуний кучга кирганлиги аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлган кун шу ҳолат аниқланган кун ҳисобланади.
11. Судлар шуни алоҳида эътиборга олиши лозимки, ИПК
326-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжати янги очилган ҳолат бўйича шу ҳужжатни қабул қилган иқтисодий суд томонидан қайта кўрилади.
Биринчи инстанция судининг суд ҳужжатини, агар у апелляция, кассация инстанцияларида ўзгартирилмаган ёки янги қарор қабул қилинмаган бўлса, фақат шу суд инстанцияси қайта кўриб чиқишга ҳақли. Башарти биринчи инстанция судининг суд ҳужжатлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция ёки кассация инстанцияларининг қарорлари, ажримлари ИПК 326-моддасининг иккинчи қисмига биноан суд ҳужжатини ўзгартирган ёки бекор қилган инстанция томонидан қайта кўриб чиқилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда.)
12. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори билан 12-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташланган.)
Суд ҳужжати бекор қилиниб, иш янгидан кўрилаётганда суд таркиби тўғрисидаги масалани ҳал қилиш зарурияти туғилса, судлар ИПКнинг 19-моддаси қоидаларидан келиб чиқишлари лозим.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда.)
13. ИПК 332-моддасига мувофиқ, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иқтисодий суд у келиб тушган кундан бошлаб бир ойлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқади. Бунда судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза юзасидан биринчи суд мажлиси аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши лозим. Аризачи ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ИПК 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Судларнинг эътибори суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза билан мурожаат этган шахс аризасидан воз кечиши мумкинлигига қаратилсин.
Аризадан воз кечиш қабул қилинган тақдирда суд ИПК
110-моддасининг 6-бандига мос ҳолда ариза бўйича иш юритишни тугатади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
14. ИПКнинг 333-моддасига биноан иқтисодий суд суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани кўриб чиқиб, уни қаноатлантиради ва суд ҳужжатини бекор қилади ёки аризани қаноатлантиришни рад этади ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажрим устидан умумий тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан кассация шикояти (протест) берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган кассация инстанцияси судининг ажрими устидан такроран кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш ҳақида протест келтириш тўғрисида ариза берилиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
15. Шуни назарда тутиш лозимки, ИПК 333-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ИПКда белгиланган умумий тартибда кўради. Бундай ҳолатда ишни кўришда ИПКнинг тегишлича биринчи, апелляция, кассация инстанциялари судида иш юритишни тартибга соладиган қоидалари қўлланилади.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Янги очилган ҳолат бўйича суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда, иқтисодий суд, имконият мавжуд бўлганда ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳуқуқларини қатъий таъминлаган, яъни уларни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилган ҳолда, дастлабки суд қарорини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқарилгандан сўнг бевосита шу суд мажлисида ишни мазмунан кўриб чиқишга ҳақлидир.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
16. Иш апелляция ёки кассация инстанциялари юритувида бўлган вақтда янги очилган ҳолат бўйича ишни қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза келиб тушса, бу инстанциялар аризаларни кўриб чиқишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш натижалари олингунга қадар тўхтатиб турадилар ва ишни суд ҳужжатини қайта кўриш ҳақида ариза тушган иқтисодий судга юборадилар.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
17. Амалдаги қонунчиликка биноан, суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги ариза, шунингдек аризани қайтариш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган шикоятларга давлат божи тўланмайди, почта харажатлари ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлари бундан мустасно.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 307-сонли қарори таҳририда.)







Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling