Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.)
Бу қоидалар якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг ва соддалаштирилган таомил бўйича қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ишларга татбиқ этилмайди. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) (Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.) 9. Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ, банкротлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлашда судья ИПКда назарда тутилган тартибда ва Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади: - банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахснинг аризасига биноан кредиторлар талабларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кўради (Қонуннинг 46-моддаси); - экспертиза тайинлаш тўғрисидаги масалани ҳал этади (Қонуннинг 48-моддаси); - банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг аризалари ва шикоятларини кўриб чиқади (Қонуннинг 59-моддаси); - қарздорнинг эътирозлари (муваққат бошқарувчининг илтимосномаси) мавжудлигида аризачининг қарздорга нисбатан талабларининг асослилигини текшириш мақсадида суд мажлисини ўтказади (Қонуннинг 70-моддаси). 10. Банкротлик тўғрисидаги иш иқтисодий суднинг мажлисида банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш алоҳида ҳолларда иқтисодий суднинг раиси томонидан Қонуннинг 49-моддасига мувофиқ бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.) 11. Қонун 18-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олий маълумотли ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органида аттестациядан ўтган ва тегишли аттестатга эга бўлган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади ва унинг нусхасини Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) Суд бошқарувчисини тайинлаш масаласини ҳал этишда иқтисодий суд тегишли аттестатни талаб қилиб олиши ва унинг нусхасини иш ҳужжатларига қўшиши лозим. 12. Қарздор ёки кредиторларга нисбатан манфаатдор шахс, судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс, якка тартибдаги тадбиркор ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар, агар унга нисбатан банкротлик таомили жорий этилган бўлса, илгари суд бошқарувчиси вазифасини бажараётган пайтда қарздорга, кредиторларга зарар етказган ва бу зарарнинг ўрнини қопламаган шахс, бошқа шахсларнинг ишларини ва (ёки) мол-мулкини бошқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишига чеклов белгиланган шахс (бундай фаолият билан шуғулланишдан маҳрум этилган ёки бундай фаолиятга нолойиқ деб топилган шахс) суд бошқарувчиси этиб тайинланиши мумкин эмас. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) Иқтисодий суд кўрсатилган асосларга кўра, суд бошқарувчиси лавозимига тавсия этилган номзодни бу вазифага тайинлашни рад этишга ёки суд бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод этишга ҳақлидир. Иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилган санада, шу жумладан, агар банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунга қадар бир йил муддат ичида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган қарздор — юридик шахс мансабдор шахси бўлганнинг номзодини суд бошқарувчиси этиб тайинлашни рад этиши лозим. Қарздор — юридик шахснинг мансабдор шахси сифатида қарздорнинг раҳбари, кузатув кенгаши, коллегиал ижроия органи таркибига кирувчи шахслар, бош бухгалтер (бухгалтер) тушунилади. 13. Қонун ҳужжатларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузганлик, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар суд бошқарувчисининг вазифасини бажаришдан озод қилиш учун асос бўлади. Суд бошқарувчиси вазифаларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда уни вазифасидан озод қилиш масаласи суд мажлисида ҳал этилади. Суд бошқарувчиси ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида иқтисодий суд томонидан хабардор қилинади. Ушбу суд мажлисининг ўзида янги суд бошқарувчисини тайинлаш, вазифасидан озод этилган собиқ суд бошқарувчисини маъмурий ва (ёки) моддий жавобгарликка тортиш, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланганда эса, ИПКнинг 200-моддаси тартибида бу ҳақда прокурорга хабар қилиш масалалари кўриб чиқилиши мумкин. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling