Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet135/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.)
Қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилингандан кейин, шунингдек банкротликнинг тегишли таомили жорий этилгандан сўнг, бажариш муддати келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар жорий тўловлар ҳисобланади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.)
20. Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туришга ИПКнинг 101 ва 102-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, йўл қўйилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Корхонанинг раҳбарига ёки муассисларига (иштирокчиларига) ёхуд мулкдорига нисбатан корхонани банкротликка олиб келган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жиноят иши қўзғатилган тақдирда ҳам банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тўхтатиб турилади. Суднинг қўзғатилган жиноят иши бўйича қабул қилинган суд ҳужжати қонуний кучга кирганда ёки тергов ҳаракатлари тугаганда банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тикланади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.)
Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тўхтатилганда иқтисодий суд Қонуннинг 50-моддасида кўрсатилган суд ҳужжатларини чиқаришга ҳақли эмас. Бунда хўжалик суди томонидан жорий этилган банкротлик таомили давом эттирилади. Ушбу давр мобайнида суд бошқарувчисида ўз вазифасини бажараётганлиги учун ҳақ олиш ҳуқуқи сақланиб қолинади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
21. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари ИПКда белгиланган тартибда Қонунда назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда, қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Иқтисодий суднинг банкротлик тўғрисидаги иш доирасида чиқарган, ИПКда назарда тутилмаган ажримлари устидан фақат Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин, Қонуннинг 50-моддаси, 91-моддасининг иккинчи қисми ва 124-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ажримлар бундан мустасно, ушбу ажримлар устидан ХПКда назарда тутилган тартибда шикоят қилинади (протест келтирилади).
Хусусан, Қонуннинг 59-моддасига кўра, банкротлик тўғрисидаги иш бўйича аризалар, шикоятлар (илтимосномалар) ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган иқтисодий суднинг ажримлари устидан Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин. Кўрсатилган ажримлар устидан шикоятлар (протестлар) улар чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кун ичида берилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори билан 21-банди учинчи хатбошисининг учинчи жумласи чиқариб ташланган.)
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.)
Кредиторлар йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш (Қонун 13-моддасининг бешинчи қисми) тўғрисидаги иқтисодий суднинг ажрими устидан ҳам шу тартибда шикоят берилади (протест келтирилади).
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.)
Суд бошқарувчиларини тайинлаш (озод қилиш, алмаштириш) тўғрисидаги ажримлар устидан Қонунда назарда тутилган тартибда шикоят қилинади (протест келтирилади). Агар суд санацияси ёки ташқи бошқарув таомили жорий этилиши билан бир пайтда санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи тайинланган, тугатиш бошқарувчиси эса қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш билан бир пайтда тайинланган бўлиб, уларни тайинлаш тўғрисида суд санацияси ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақидаги иқтисодий суднинг ажримида ёхуд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, тайинланган суд бошқарувчисининг номзоди билан келишилмаган тақдирда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахс­лар Қонунда назарда тутилган тартибда суд ҳужжатининг суд бошқа­рувчисини тайинлашга доир қисми устидан шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин.
22. Қонуннинг 50-моддасига кўра, банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий суднинг қарорлари ва ажримлари дарҳол ижро этилади. Лекин, бу ҳол суд ҳужжатлари қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киришини билдирмайди. Уларнинг устидан ИПКда назарда тутилган тартибда шикоятлар берилиши (протест­лар келтирилиши) мумкин.
23. Қонуннинг 54-моддасига мувофиқ, иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: банкротлик аломатлари аниқланмаганда, яъни қарздорга жами талаблар Қонунда белгиланган миқдордан камни ташкил этган ҳолларда; иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунга қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қондирилганда; сохта банкротлик аниқланганда ва Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling