Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.) 35. Қарздорни банкротликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш (тугатилаётган ёки ҳозир бўлмаган қарздор) ҳақидаги аризани қабул қилишда кредиторлик қарзларининг миқдори аҳамиятга эга эмас. Қонун 185-моддасининг иккинчи қисмига биноан, қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этилганда, аризага қарздорни тугатиш тўғрисидаги қарор илова қилиниши лозим. Ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза берилганда, қарздор — якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг ёхуд юридик шахс раҳбарининг ҳозир бўлмаганлигини, шунингдек уларнинг турар жойини аниқлашнинг имконияти йўқлигини тасдиқловчи далиллар иқтисодий судга тақдим этилиши керак. Бундай далиллар манзил маълумот бюроси томонидан шахснинг рўйхатдан чиқиб, бошқа ҳудудга кетганлиги ҳақида берилган маълумотнома, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати вакиллари иштирокида шахснинг рўйхатга олинган манзилда яшамаслиги тўғрисида тузилган далолатнома, шахснинг вафот этганлиги ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши мумкин. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) Қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор — юридик шахс турган жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати, турар жой ёки одам яшамайдиган жойнинг мулкдори вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ёхуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) Тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги аризада тугатиш бошқарувчисининг номзоди аризачи томонидан кўрсатилади. 36. Қонуннинг 185-моддасига биноан, агар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганлиги ва (ёки) ўзининг устав жамғармасини шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Ушбу ҳоллар аниқланганда тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриш учун давлат солиқ хизмати органига мурожаат этиши шарт. (36-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган.) 37. Қарздор - якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторларининг барча талаблари тўлиқ қаноатлантирилгандан ва ҳисоб-китоблар тугагандан кейин иқтисодий суд тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради. Қарздор – якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг барча кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун мол-мулки етарли бўлмаган ҳолларда, давлат ижрочиси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37 ва 39-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ижро варақасини иқтисодий судга қайтаради. Иқтисодий суд ижро варақасини қайтариш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиққандан кейин тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ажрим чиқаради. Агар Қонун 181-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тугатиш бошқарувчиси тайинланган бўлса, у ҳолда тугатишга доир иш юритиш Қонуннинг 142 ва 144-моддаларида белгиланган қоидалар бўйича тамомланади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 38. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган.) 39. Юридик шахсларнинг айрим тоифалари, якка тартибдаги тадбиркор, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг тугатилаётган юридик шахс ва ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги иши кўрилаётганда, қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Қонуннинг умумий қоидалари қўлланилади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 40. Иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан Қонуннинг 125-моддасига биноан, ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади, ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилади. Суд харажатларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари иқтисодий суд томонидан тугатиш бошқарувчисига юборилади. 41. Тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган ҳисобот Қонуннинг 144-моддасига асосан иқтисодий суд томонидан, зарур ҳолларда, суд мажлисида ИПК 168-моддасининг биринчи қисми талабларига риоя қилган ҳолда кўрилади. Тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботи асосли деб топилганда, иқтисодий суд тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради, ҳисобот асоссиз деб топилганда эса — суд тугатишга доир иш юритишни тамомлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. Ушбу ҳолатда тугатишга доир иш юритишни тамомлаш масаласи камчиликлар бартараф этилганидан ва янги ҳисобот тақдим этилгандан сўнг кўриб чиқилади. (Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда.) (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 42. Иқтисодий суднинг қарздор — юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган тақдирда, қарздор бошқарув органининг ваколатлари тикланади. Бу ҳолда тугатиш бошқарувчиси қарздор бошқарув органининг ваколатлари тикланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлар, муҳр ва штамплар, моддий ва бошқа қимматликларнинг топширилишини таъминлайди. 43. Иқтисодий судлар муайян иш ҳолатларидан келиб чиқиб, банкротлик тўғрисидаги ишларни сайёр суд мажлисларида кўриб ҳал этишлари лозим. Бунда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, давлат солиқ хизмати, прокуратура, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан биргаликда корхоналарни иқтисодий ночор аҳволга олиб келувчи дебиторлик-кредиторлик қарзларининг юқорилиги ҳамда зарар кўриб фаолият кўрсатиш сабабларини аниқлаш, хўжасизлик, пул маблағларини беҳуда сарфлаш, улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйган айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масалаларига алоҳида эътибор бериш керак. 44. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 1 мартдаги «Республика хўжалик судлари томонидан кўрилган банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш натижалари ҳақида»ги 55-сонли, 1999 йил 16 июлдаги «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунини (янги таҳрирда) қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 78-сонли, 2004 йил 20 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунини (2003 йил таҳририда) амалга киритиш билан боғлиқ айрим масалалари тўғрисида»ги 112-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling