Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
24. Қонуннинг 56-моддасига биноан, суд санацияси ёки ташқи бошқарув жараёнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганда, келишув битими тузилганда ва у иқтисодий суд томонидан тасдиқланганда, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи барча кредиторлар билдирилган талабларидан воз кечганда, кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари ҳар қандай банкротлик таомили жараёнида қондирилганда банкротлик тўғрисидаги иш юритиш иқтисодий суднинг ажрими билан тугатилади. Устав фондида давлат улуши бўлган корхонага нисбатан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилганда ва кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлган тақдирда, иқтисодий суд Қонун 61-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради. Агар иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори бўлса ёки қарздор корхона тугатилган ва давлат реестридан чиқарилган бўлса, банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 2 ва 4-бандларига кўра тугатилади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 25. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган барча талаблар қондирилганда ва қарздорнинг ўз хўжалик фаолиятини давом эттиришга имконияти мавжуд бўлганда, тугатиш бошқарувчиси тақдим этган ҳисоботни кўриб чиқиш натижалари бўйича иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради ва унда қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ижро этилмаслиги кўрсатилади. 26. Суд бошқарувчисининг қарздор томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги талаблари ИПК ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган умумий тартибда банкротлик тўғрисидаги иш доирасидан ташқари кўриб чиқилади. 27. Меҳнат шартномаси асосида ишловчи шахсларга меҳнат ҳақи тўлаш ва ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш бўйича талабларнинг миқдори ва таркиби хусусида суд бошқарувчиси ва қарздор ходимларининг вакили ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар (меҳнат шартномасини бекор қилиш бундан мустасно) Қонуннинг 59-моддасига мувофиқ иқтисодий суд томонидан кўрилади. 28. Қонун 91-моддасининг биринчи қисмига биноан, агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланган бўлса, ташқи бошқарув кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида иқтисодий суд томонидан жорий этилади. Ташқи бошқарув ўн икки ойдан (кам эмас) йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилиши мумкин. Суд санацияси ва ташқи бошқарувнинг жами муддати ўттиз ойдан ошмаслиги лозим. Агар қарздорга нисбатан суд санацияси жорий этилмаган бўлса, у ҳолда ташқи бошқарувнинг энг кўп муддати йигирма тўрт ойдан ошмаслиги шарт (шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ҳамда уларга тенглаштирилган корхоналар бундан мустасно). (Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.) Қонун 119-моддасининг иккинчи қисмида кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тугатиш учун белгиланган олти ойгача бўлган муддат ташқи бошқарув муддатига кирмайди. Ташқи бошқарув учун белгиланган муддатнинг қисқартирилишига ёки узайтирилишига Қонун 91-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган муддатлар доирасида кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига биноан йўл қўйилади. Ташқи бошқарув муддатини қисқартириш ёки узайтириш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ҳолда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. 29. Қонуннинг 93-моддасига мувофиқ, кредиторлар талабларини қондиришга нисбатан мораторий ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар бажариш муддати келган пул мажбуриятларига ва (ёки) мажбурий тўловларга татбиқ этилади қарздорга нисбатан кузатув ва (ёки) суд санацияси жорий қилинганидан кейин вужудга келган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бундан мустасно. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling